ИЧИМИЗДАГИ ДАРД
26 октябр 2021 й.
629 марта ўқилди.
ИЧИМИЗДАГИ ДАРД
Бир даврада ёши кекса отахонлар бугунги ёшларни бемаза одатларидан шикоятланишди. Велосипедларида авто уловларига "сигнал" тақиқланган овоз кучайтиргичлар ўрнатиб кўчаларда тентираб атрофдагилани озорлаб юришяпти. Насиҳат қилсак "йўл сизникими" ва бошқа номақул гапларни гапиришади. Ахир кўчада ёш бор, қари бор, соғ бор, касал бор. Бехавотир бораётган одам бехосдан бўлган чинқириқдан ўзига касал орттириб олади.
Азизлар Алҳамдулиллаҳ мусулмонлик давойимиз бор. Ҳеч бўлмаса динимиз одобларини аввал ўзимиз ўрганайлик. Фарзандларимизга насиҳат қилиб ўргатайлик. Пайғамбар алайҳиссалом "Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди" дедилар. (Имом Абу Довуд ривояти).
Қизиқ, бошқаларни чўчитиб бундай кишилар нима роҳат, нима фойда топишаркин? Ёки ўзини кўрсатиш, бошқалардан устун эканини исботлаш йўлимикан бу?
Энг ёмони, динимиз исломда бундай қилиқлар кескин қораланади: Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Ким бир мўминни қўрқитса, Аллоҳга, уни қиёмат қўрқинчларидан омонда қўймаслик ҳаққи бўлади". (Имом Табароний ривояти).
Қиёматдаги бундай ҳолатдан Аллоҳ паноҳ берсин. Азизлар фарзанд тарбияси йўлида масулиятни унутмайлик.
Жондор туман “Қиз Биби” жомеъ масжид
имом-хатиби Собир домла Рахимов
«орқага