ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО
31 июл 2024 й.
321 марта ўқилди.

 ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО

Аллоҳга ҳамд, пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.       
Юртимиз азал азалдан олиму фузалолар юрти бўлиб келган. Бу юртнинг улуғлари доимо муаллимлик қилиб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам тутиб, у зотнинг меросларини бутун дунёга ёйиш учун камарбаста бўлганлар. 
Улуғлармиз кўпинча муҳим ишларини чоршанба кунига мўлжаллаганларини ва бу кундаги ишлар баракали бўлишлиги ҳақида кўп гапирганлар. 
Албатта, улуғларимиз ҳар бир ишларида пайғамбаримизнинг суннатларини маҳкам тутганлар ва бунга амал қилиб келганлар. Ҳар бир қиладиган ишларини суннатга мувофиқ бўлишлигига саъю ҳаракат қилганлар. Чоршанба куни дуолар ижобат бўлишлиги ҳақида ҳадисда қуйдагича келади.

جَابِرٌ - يَعْنِي ابْنَ عَبْدِ اللَّهِ - أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَعَا فِي مَسْجِدِ الْفَتْحِ ثَلَاثًا، يَوْمَ الِاثْنَيْنِ، وَيَوْمَ الثُّلَاثَاءِ، وَيَوْمَ الْأَرْبِعَاءِ فَاسْتُجِيبَ لَهُ يَوْمَ الْأَرْبِعَاءِ بَيْنَ الصَّلَاتَيْنِ، فَعُرِفَ الْبِشْرُ فِي وَجْهِهِ. قَالَ جَابِرٌ : فَلَمْ يَنْزِلْ بِي أَمْرٌ مُهِمٌّ غَلِيظٌ إِلَّا تَوَخَّيْتُ تِلْكَ السَّاعَةَ، فَأَدْعُو فِيهَا فَأَعْرِفُ الْإِجَابَةَ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни пешин ва аср намозларининг ўртасида ижобат қилиндилар”. 
Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: “Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобатини билдим». Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган. 
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар. 
Чоршанба куни икки яъни пешин ва асар  намозлари ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар.
Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар.
Шунинг учун ҳар бир аҳамиятли ишларимизда аҳли фазлларнинг йўлларини маҳкам тутсак нур устида нур бўлади ва бажарадиган ишларимиз қабул ҳамда баракали бўлади. Аллоҳ барчаларимизни яхшилар йўлидан борадиган кишилар қаторида қилсин.
Дилшод домла Алиев,
"Болои Ҳавз" жоме масжиди имом-хатиби
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram