Улуғлар илм ҳақида
16 март 2016 й.
3159 марта ўқилди.

 

Улуғлар илм ҳақида
 
Ҳазрат  Али розияллоҳу анху айтади : “Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан илм  ҳоким, мол эса маҳкумдир. Мол сарфлаш   билан тугайди, илм эса сарфлаш билан кўпаяди”. Яна у зот айтадилар: Илм олинглар. Илм билан  бирга  хотиржамлик, бўлади. Сизга таълим бераётган  кишига  тавозеъли  бўлинглар  сиздан таълим  олаётган кишилар  ҳам тавозеъли бўлишсин. Ибн Аббос розияллоху  анҳудан: “Кечанинг бир бир қисмида илм  таҳсил  қилишим мен учун ўша кечанинг  ҳаммасини бедор  ўтказишдан  яхширокдир”. Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Ҳакикий инсонлар деб кимларни айтамиз?” 
- “Олимларни, - деб жавоб берди у зот. – Чунки инсон ҳайвонлардан  битта хусусият билан  ажралади ва афзал саналади. Ўша хусусият ақлдир. Ақл эса илм билангина юзага чикади, кўринади”. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ бундай дейди: “Одамлар таом ва ичимликдан кўра кўпрок илмга муҳтождирлар. Чунки кишининг таом ва ичимликка бир кунда икки-уч мартта эҳтиёжи тушади илмга эса олиб чиқараётган нафаслари миқдорича муҳтож бўлишади”. Айрим муфассирлар: “Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этсин, охиратда ҳам яхшилик ато этсин” (Бақара сураси, 201) оятидаги бу дунёдаги яхшиликларни илм ва ибодат деб, охиратидаги яхшиликни эса жаннат деб тафсир қилишган. Бази улуғлар айтишадики: “Ким дунёни истаса, илм ўргансин. Ким охиратни истаса ҳам илм ўргансин. Ким иккаласини ҳам истаса ҳам илм ургансин”. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам илм хакида шундай дейдилар “Илм олишлик ҳар бир эркак ва аёлга фарздир”. Бошқа бир ҳадисда “Бешикдан қабргача илм изланглар”.
 
 
 
 
 
 Газли шахар “Абдул Кодир Жийлоний”
Масжиди имом хатиби:   Г.Хусенов              
 
 
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram