ИЛМ БУ НУРДИР
06 сентябр 2016 й.
3012 марта ўқилди.

 ИЛМ БУ НУРДИР

Фарз 2 қисмга бўлинади: Фарзи айн ва фарзи кифоя. 
Фарзи кифоя – баъзи мусулмонлар адо этишликлари билан бошқалардан соқит бўлади. Мисол: жаноза намози.
Фарзи айн – ҳар бир мусулмон ўзи шахсан бажариши лозим бўлган амалдир. Бундай амални биров бажаришлиги ёки адо этишлиги билан бошқалардан соқит бўлмайди. Мисол: намоз, рўза, закот, илм олиш кабилар.
    Ҳар бир исон ўзига керак, лозим бўлган нарсаларни ўрганиши, диний-дунёвий илмларни эгаллаши, ҳалол ва ҳаромни таниши инсон зиммасида турган фарзи айнлардандир.
Шу боисдан оламларга раҳмат бўлган зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талабида бўлиш ҳар мусулмон ва муслиманинг фарзларидандир”, дедилар. 
Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: “Олимлар – комил инсонлардир, чунки инсонни ҳайвондан ажратгувчи хусусият – бу илмдир”. 
Дарҳақиқат, бу ҳикмат остида жуда кўп маъно бор. Донишмандларнинг бирларидан сўрашди: : - Инсоннинг шарафи нима билан? Турли таомлар биланми?
- Йўқ, тўнғиз ундан (инсондан) кўп ейди-ку!
- Либос ёки зийнат биланми?
- Йўқ, товус ундан зийнатда чиройлироқ-ку!
- Кучлилиги биланми?
-Йўқ, шер ундан кучли-ку?
-Жуссасининг катталиги биланми?
-Йўқ, фил ундан катта-ку!
- Ундай бўлса, нима билан?
- Инсонни шарафи илм ва чиройли хулқ билан бўлади.
Илм ўрганган киши олий мақомларга кўтарилади. Илм ўрганган жамият маънавияти юксак, фаҳму фаросати ўткир бўлади. Ўтмишга назар соладиган бўлсак, биз яшаб турган ўлкада бутун дунёни ўзининг илми ном қозонган инсонларнинг сон чиҳатдан чегараси йўқ. Мисол учун мусулмон ўлкаларга борсак Имом Бухорий билан таниламиз. Ғарб юртларига борсак Ибн Сино билан фахрланамиз. Дунёдаги сўфийлар олдида Баҳоуддин Нақшбанд билан эъзозланамиз. Фақиҳлар наздида Абу Ҳафс Кабир, Имом Қозихон ва бошқалар тилларида достон. Буларниг барчаси молу дунё билан эмас, балки илм ўрганиб, унга амал қилиш орқали бўлган.
Аллоҳ таоло Ўзининг китоби Қуръонда марҳамат қилиб дейди:
يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ
Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтараади” 
Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иймонли илмли зотларнинг мартабаси улуғ бўлади. Худои таоло Иброҳим а.с.га деди: “Эй Иброҳим, Мен (барча нарсани) билгувчи зотман ва илмли зотларни севаман”.
Демак, Аллоҳга маҳбуб банда бўлиш учун имкон қадар илм ўрганишлик лозим. Бунинг учун эса бизнинг ўлкамизда кенг имкониятлар эшиги очиб қўйилган. Ўтмишдаги аждодларимиз каби забардаст олимлардан бўлишлик учун, бу юртнинг номини янада юксакларга кўтариш учун ўзимизни ҳам, фарзандларимизни ҳам илмга нисбатан рағбат ҳосил қилмоғимиз лозим бўлади. Аллоҳ барчамизни илмга рағбатлилардан қилган ҳолатда, ота-боболаримизнинг изларидан бормоқликни тақдир айласин.
 
 
     
Миршод Саидов
Имом Ғаззолий масжиди имом хатиби
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram