Илм ва маърифат
09 июн 2017 й.
2673 марта ўқилди.

 

Илм ва маърифат
 


Илм сўзи бир нарсани бошқасидан ажратиб турадиган белгиси маъносини англатади. Луғат илмининг кўзга кўринган арбобларидан бири бўлган Ибн Мунзир:“Илм жоҳилликнинг акси бўлиб  у бир нарсанинг бошқа нарсалардан ажралиб турувчи белгисини билиб олишдир” деган. Имом Ғаззолий (р.а.) айтадилар: “Илм бир нарсани худди ўзидек идрок қилишдир”. Қуръони Каримда илм ва унга боғлиқ маъноларни ифода этувчи ояти карималарнинг сони 379 тадир. Аллоҳ таоло Фотир сурасида:

“ Албатта Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқадилар” деган.

Журжоний  Таърифотида: “Илм воқеликка мувофиқ бўлган жазмли эътиқоддир” деганлар.

Аллоҳ таъолонинг Қуръони каримда келган қуйидаги ояти илм аҳлини фазилатли эканига очиқ далилдир:

Аллоҳ фаришталар ва илм аҳиллари-адолат билан ҳукм қилувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. (Оли Имрон 18 оят)

Бу оятда Аллоҳ таоло аввал ўзини, кейин фаришталарни, сўнгра илм аҳлини зикр этди. Мана шунинг ўзи илмнинг шарафли фазилатли ва улуғ эканини англаш учун кифоя қилади.

Ҳадиси шарифларда эса илм фазилати қуйидагича баён этилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ қилиб қўяди ва унга тўғри йўлни кўрсатади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдилар “Олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир”. Маълумки пайғамбарлик рутбасидан устунроқ ҳеч бир рутба йўқки ва бу рутбага меросхўр бўлиш олий шарафдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: “Иймон ялонғочдир, унинг меваси тақво, зийнати ҳаё меваси эса илмдир”. Илм аҳли Пайғамбарлар келтирган таълимотларни одамларга етказадилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: “Аллоҳ таоло Иброҳим (а.с.)га ваҳий қилиб:  Эй Иброҳим  Мен Олимман (билувчиман) ва ҳар бир билувчини яхши кўрамад деди”.

Асарларда ҳам илм фазилати ҳақида кўп баёнлар келтирилган. Али ибн Абу Толиб (р.а.) Кумайлга “Илм молдан яхшидир у сени муҳофаза қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким мол маҳкумдир. Мол нафақа қилиш  билан камайса илм  зиёда бўлади” деганлар.

Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: Сулаймон (а.с.)га ё илмни ёки мол дунёни танлаш ихтиёри берилади. Шунда у зот илмни танладилар. Кейин у кишига мол мулк ҳам ато этилди.

Илм кўр қалб кўзини очувчи қоронғу зулматда нур бағишловчи ва заиф бандаларга куч-қувватдир. Илм билан банда аброрлар даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади. Аллоҳга тоат-ибодат тавҳидни англаш Аллоҳни улуғлаш ва тақво қилиш илм билан бўлади. Илм билан қариндошлик алоқалари боғланади, ҳаром билан ҳалол ажратилади. Илм пешво имомдир, амал унга эргашади. Илмдан баҳраманд инсонлар бахтли, маҳрумлар эса бахтсиздир.

 

 

 

 
 
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси,
Абу Ҳафс Кабир жомеъ масжиди имом хатиби А Абдуллаев
 

 

 
 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram