Илмни етказишлик фазилатли амал.
24 март 2016 й.
«орқага
2823 марта ўқилди.
Илмни етказишлик фазилатли амал.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир илмдам сўралсаю, бас у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди”, дедилар (Абу Довуд ва Термизий ровояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида илмни яшириш, уни тарқатмасликнинг оқибати ёмон бўлишини айтиб ўтмоқлар. Ҳамда илмни ёйишликка тарғиб қилмоқдалар. Кимки илмни яширса, уни кишиларга етказмаса, қиёмат куни алоҳида азобга гирифдор бўлишлиги маълум қилинмоқда.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан риоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биздан бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин, бас баъзи етказилган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир”, дедилар. Бу ҳадису шарифларида эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан эшитилган илмни қандай эшитилган бўлса шундай қилиб бошқаларга етказишга тарғиб қилмоқдалар. Яна бу ҳадисдан шуни англаб оламизки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан бир нарсани эшитиб, худди эшитгандек қилиб бошқаларга етказган одамни дуо қилмоқдалар. Кимки ҳадису шарифда зикр қилинган бахтга муяссар бўлишлигини хоҳласа, аввалам бор илмни ўрганиб, худди шундай ҳолатда етказишликка ҳаракат қилишлиги керак. Ана шундагина ҳадисларда зикр қилинган ажр-у савобларга эришилади. Илм эгаларини Аллоҳ таоло Қуръони каримда қуйидагича зикр қилади: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладиларми?” (Зумар, 9) Албатта тенг бўлмайдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек : “Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир”.
Қуръони каримда зиёда бўлишини сўралган ёлғиз нарса буу илм Аллоҳ таоло каломида:
وَقُل رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا
"Роббим, илмимни янада зиёда қилгин", деб айтинг". (Тоҳа, 114)
Аллоҳ аҳли илм бўлган кишиларни юксак даражаларга кўтаришини айтади:
يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ
"Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур". (Мужодала: 11)
Аллоҳ таолодан бандалари ичида фақтгина ҳақиқий олимлари қўрқади.
إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ ۗ
"Албатта Аллоҳдан бардалари орасидан олим-билимдонлари қўрқур". (Фотир: 28)
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди". (Муттафақун алайҳ) (*фақиҳ - динни теран тушунувчи олим)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким илм талаби йўлида юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди". (Муслим ривояти)
Аллоҳ таоло барчаларимизни аҳли илм бўлишлигимизни, жаннат аҳли бўлишлигимизни ҳамда билганларимизга амал қилишликни насиб этсин.
Хўжа Каъбул Аҳбор Вали жомеъ масжиди имом хатиби
Одилов Ҳайдар.