ИНСОН МАНФААТИ БАРЧА НАРСАДАН УЛУҒДИР.
15 феврал 2017 й.
«орқага
2886 марта ўқилди.
ИНСОН МАНФААТИ БАРЧА НАРСАДАН УЛУҒДИР.
Бу ҳаётий дунёда нафақат инсон инсон учун, балки бутун яратилинган мавжудоту махлуқотларнинг барчаси инсон ва инсон манфаатлари йўлида хизмат қилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб: “Дарҳақиқат (биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик...”- дейди. (Ал-Исро,70).
Демак, шундай экан инсон зотининг ёши ҳам, қариси ҳам, ёли ҳам эркаги ҳам, араби ҳам ажами ҳам бирдек қадр-қийматга эгадир. Ислом дини инсон қадрини шу даражада юқори кўтарганки, ҳатто унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади. Улуғ файласуфларимиздан бири: “Мол ва ашё ўғирларига қараганда одамлар орасидан дўстлик, улфат ва меҳр-муҳаббатни ўғирлайдиган одамлардан эҳтиёт бўлмоқ лозимдур”, - деган экан.
Дарҳақиқат, инсон тириклигида ҳам оламдан ўтганда ҳам бирдек қадрланади биринчи Президентимиз И.Каримов қанчадан қанча буюк аждодларимиз қўним топган жойларини обод қилди уларнинг қолдирган бой илмий меъросини элу-халқимизга етказиш ундан ўқиб манфаат олишда катта жонбозлик кўрсатган эди. Элу-юртни, шаҳару, қишлоқларни обод қилгани ҳам қишлоқ аҳолиси учун қуриб берилган барча шарт-шароитларга тўла мужассам бўлган намунали уйлар мактабу, коллежлар турли бино иншоотлар, янги йўлу-работлар юртимизнинг чиройига-чирой, кўркига-кўрк қўшиб турган масжиду мадрасалар истирохат боғлари барча-барчаси мана шу халқимиз учун инсонларнинг манфаати учун.
25 йил ичида юртимиз жаннатмакон юртга айланди десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Барча инсонлар бир ота-онанинг фарзандларидир. Инсонлар турли элат-уруғларга бўлинишлари уларнинг бир-бирлари билан ер ёки мол-дунё талашиб уруш жанжал билан умр ўтказишлари учун эмас балки бир-бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва ўзлари яшаб турган заминни биргаликда обод қилишлари учундир. Одамларнинг Аллоҳ ҳузурида обрў-эътиборли бўлишлари мол-дунё ёки насаб билан эмас, балки Аллоҳдан қўрқиши, иймон эътиқодли, маънавиятли, яхшиликка бошлаб ёмонликлардан қайтариш билан бўлади. Инсон зоти қаерда яшаб ўтмасин барчалари бир хил қадр-қимматга эга эканини ҳис этмоғи лозим.
Ҳукуматимиз томонидан амалга ошираётган ҳар ислоҳот шу юртда истиқомат қилаётган халқ учундир. Бош қомусимизнинг 24 йиллигида Мухтарам президентимиз Ш.Мирзиёев томонларидан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги давлатимиз раҳбарини яна бир бор ҳалқ дарди билан эканлиги, халқсеварлигининг мисолидир.
Инсонга ҳаёт бир марта берилар экан, шу ҳаёти даврида инсонларга яхшилик қилиш, оғирини енгил қилишлиги ва ўзидан яхши ном қолишлиги лозим.
Ҳар бир инсон, ҳар бир раҳбар, албатта, эл, халқ дарди билан яшаши керак. Зеро, шоир айтганидек:
“Эй кўнгил, ҳар дам чекарсан эл ғаминким, ғам дема,
Ҳар дамеким, эл ғамидан холи ўтса дам дема.
Эл учун қайғур Навоийдек бўлай одам десанг,
Одамеким, эл учун қайғурмаса одам дема.”
Яна ўша чет эллик профессорлардан бири Февзи Ёқубовнинг айган сўзларини эслаймиз:
Жаҳон маданият цивилизацияси ҳақида гапирганда, одатда, Юнонистон ва Италиянинг “Фан”га; Англия ва Франциянинг “Маданият”га, Германия ва АҚШнинг “Техника”га, Япония ва Швециянинг “Технология”га қўшган ҳиссаси тилга олинади.
Агар бу рўйхатни давом эттириб, “Эзгулик”,“Тинчлик”, яқинларига ва “Ватан”ига меҳр-муҳаббат туйғулар ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта, биринчи қаторда Ўзбекистон Давлатини ёзиш зарур.
Эгамбердиев Миржон Муҳаммадович,
Бухоро вилояти, Шофиркон тумани бош имоми.