Инсон қадри
14 феврал 2017 й.
3177 марта ўқилди.
Инсон қадри
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар ва Пайғамбаримиз Мухаммад С.A.В.га мукаммал ва муаттар саловату-саламлар бўлсин. Яратганга беадад шукроналар бшлсинким, ўзи яратган ўн саккиз минг олам ичра бизни, яъни инсонни азизу- мукаррам қилиб яратди, ва барча инсу – жинслар фаришталарн6и инсонга сажда қилишга буюрди. Барча унинг амрини қабул қилиб итоат қилди фақат шайтони лаъин бу амрга бўйсинмади ва Аллоҳнинг даргоҳин то қиёмат қадар лаънатланиб қувилди. Меҳрибон Аллоҳ инсон зотини улуғлаб, унинг эҳтиёжи, роҳат- фароғати, икки дунё саодати учун яратиб қўйган энг нодир неъматлар шу азиз инсон учун эмасми, ахир бутун ёруғ олам, ой- қуёш, юлдузлар, она табиат , фасллар, моддий маънавий бойликлар, илм-фан, одоб-ахлоқ , таълим-тарбия, меҳр- оқибат, ҳурмат-иззат, ота-она устоз, оила-Ватан-булар барчаси инсон манфаати ҳаёти учундир. Шу азиз она диёримизда, улуғ аждодларимиздан мерос бўлиб қолган ўгитларда , ибратли ҳаёт тарзларидан инсонга эътибор унинг ҳаққи-шаъни, обрў-эътибори ҳаёти қанчалик қадри баланд эканлигини билиб олганмиз. Муқаддас китобларимизда, Ислом динимизда, Пайғамбаримизнинг ҳадисларида ҳам Инсон қадри улуғланади ва ҳимоя қилинади. Инсонга бир сўз билан , бир нигоҳ билан, шодлик ва бахт улашиш, ёки бир ноҳақ сўз ва ёмон нигоҳ билан унга қаттиқ озор бериш мумкин, ахир динимиздаги барча қонун қоидалар, оят-ҳадислар инсонни комилликка, гузал ҳаётга, чиройни сабрга, мукаммал иймонга чақиради, шуларга риоя қилган инсон албатта зафар қучгайдир. Аллоҳ назари тушган она ютимизда –инсон азиз-қадри баланд, катталар- ҳурматда, кичиклар иззатда, фаровон турмуш учун ҳамма шароитлар муҳайё. Авваламбор бизни мусулмон қилиб шундай Ватан ато этган Аллоҳимга шукур деб доимо тилимиз дуода, дилимиз Аллоҳда, қўлимиз шу тинч озод ва обод диёр учун, унда яшаятган азиз инсон ўзимиз, барчамиз учун доими эзгу ишда, чиройли меҳнатда бўлсин. Тинчлигимизни, истиқлолимизни, келажагимизни, она Ватанимизни севиб- ардоқлаб авайласак, огоҳлик- хушёрлик, юртпарварлик барчамизнинг олий бурчимиз бўлса-бундай ота маконда албатта инсон азизу- мукаррам бўлган. Бобо калонимиз айтганларидек бир кўнгли маҳзун инсоннинг кўнглини шоҳ айлаш, Каъбани обод айлаш билан баробвр савоб иш эканлигин ўзи, Инсон шаънини улуғлайди. Баъзи юртларда Аллоҳ азиз қилган инсоннинг шаъни- ғурури, ҳаёти, ҳақ- ҳуқуқлари, азиз умри поймол қилиниятганини, бундай ёвузликларни ҳам “инсон”лар қилаятгани қайғули ачинарли ҳолатдир. Ҳақиқий мўмина тили билан ва на қўли билан ҳеч кимга озор бермаслиги лозим эканлиги динимизнинг шиорику ахир. Аллоҳ бундай разил, қаҳри- қаттиқ кишиларга Ўзи инсоф- тафиқ берсин илоҳим, уларни ҳидоятга бошласин деб дуо қиламиз ва янада ҳушёрликни, юртга-инсонга эътиборни кучайтиришимиз зарурдир. Фарзандларимизга ёшлигидан чиройли тарбия ҳурмат-эътиборни, ҳаё-ибони, тартиб интизомни ўрнатиб ўзимиз ҳам намуна бўлишимиз даркор. Инсон то тирик экан у доимо ўқиб-ўқиб изланишда бўлади даркор, бировнинг ишидан сабоқ олишликка, хато қилиб қўйган бўлса уни тузатишга ва қайтиб бундай хатоликка йўл қўймасликка интилади. Оила- дўстлар даврасида тинч тотув яйраб яшайди ва албатта фарзандлар бахти- камолини кўриб, улар ардоғида кексалик гаштини суришни ҳамма орзу-ният қилади. Бундай эзгу тилаклар, қизалоғининг уйқусини машиналар шовқинидан асраб деразани ёпган ва алла айтиб ухлатган оналар бизда, фарзанди учун жон фидо оталар бизда, кун тун тинчлик, соғлик, хотиржамлик тилаб дуо қиладиган нуронийлар бизда, сал кўрмаса қишда ҳам соғиниб тафтини таратиб турадиган юртсевар қуёш бизда, ота десак, ўғлим деб бош эгиб турган Ватан бизда ва бизни инсон қилиб, мусулмон қилиб бизга энг мукаммал, энг инсонпарвар, энг муқаддас дин ислом динини ато этган Аллоҳ биз билан бирга!
Бизнинг юртимиздан чиққан азиз, улуғ забардаст аждодларимиз илму- маърифатлари, қаҳрамонликлари, ватан учун, инсон учун қолдириб кетган буюк мерослари тоабад дунё аҳлини ҳаёти учун дастуруамал бўлиб келмоқда ва шундай бўлиб қолади. Биз шундай азиз инсонлар ворислари эканлигимиздан фахрланамиз ва улардан ибрат олиб яшаймиз албатта. Юртимизда чинакам байрам биринчи президентимиз И.А.Каримовнинг юрт учун, халқ учун, ёшлар, келажак учун, қилган барча яхшиликларини қадрлаб у кишини ҳаққига доимо дуодамиз ва халқимиз чин дилдан ишониб сайлаган, Ўзбекистонимизни янада ривожлантириб мустаҳкамлаш учун дадил ва қутлуғ қадам ташлаган ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёевни қўллаб қувватлаймиз ва юртбошимизни , Ўзбекистонни, халқимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин деб дуо қилиб қоламиз.
Buxoro shahar “Poyi ostona” jome’ masjidi
imom xatibi N. Asadov
«орқага