ИНСОН УМРИ АЗИЗ
15 август 2018 й.
2598 марта ўқилди.
ИНСОН УМРИ АЗИЗ
Бутун борлиқни яратган ва биз учун барча неъматларни ато этган зотга ҳамду сано ва барчамизга тўғри йўлни кўрсатган буюк Пайғамбаримизга саловоту саломлар бўлсин. Аллоҳ таоло инсон зотини ўзи яратган махлуқоту мавжудотлар орасида энг азиз ва мукаррам қилиб яратган. Муқаддас ислом динимиз инсон қадрини ва шаънини жуда юқори даражаларга кўтарган. Аллоҳ таоло ўзи яратган бандаларига меҳрибон ва раҳимдил зот у бандаларига эзгу ишларни қилишга ва ўзидан ном қолдиришга буюрган. Аллоҳ таоло инсоннинг улуғ бир мавжудод эканлигини Қуръони каримда шундай таъриф беради. «ДАРҲАҚИҚАТ БИЗ ОДАМ ФАРЗАНДЛАРИНИ АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ҚИЛДИК»
Кейинги пайтларда юртимизнинг айрим жойларида яратган томондан омонат берилган умрга хиёнат қилиб ўз жонига турли йўллар билан қасд қилиш авж олиб бормоқда. Динимизда ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ эканлиги ояту ҳадисларда келтирилган. Суюкли Пайғамбаримиз с.а.в. видолашув ҳажида мусулмонларга хитоб қилиб шундай дедилар «ЭЙ ОДАМЛАР ҲОХ ЎЗИНГИЗНИ ҲОХ БИР-БИРИНГИЗНИ ҚОНИНГИЗНИ ТЎКИШИНГИЗНИ АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗЛАРГА ҲАРОМ ҚИЛДИ. ШУ БИЛАН БИРГА БИР-БИРЛАРИНГИЗНИНГ МОЛ-МУЛКЛАРИНГИЗГА ТАЖОВУЗ ҚИЛИШНИ ҲАМ АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗЛАРГА ҲАРОМ ҚИЛДИ. УШБУ АРАФА КУНИДА ОДАМ ЎЛДИРИШ ҚАНЧАЛИК ҲАРОМ БЎЛСА, МОЛ ВА ЖОНЛАРИНГИЗГА ТАЖОВУЗ ҚИЛИШ ҲАМ ШУНЧАЛИК ҲАРОМДУР». Бу ҳадиси шарифда Расули акрам с.а.в инсон ўз жонига ўзи қасд қилиши ҳаром ва қаттиқ гуноҳ эканлигини таъкидладилар. Дунёдан аянчли равишда ўтаётган эркак ва аёллар ҳаттоки ёш болалар ҳаётда учрайдиган арзимаган сабаб ва муаммолар мусибату-синовларга бардош бера олмай Аллоҳга осий бўлиб ўз жонларига қасд қилмоқдалар.
Азиз инсонлар ҳаётда учрайдиган ҳар хил синову-мусибатларга қийинчиликларга сабрли ва бардошли бўлмоғимиз даркор. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди. «АЛБАТТА АЛЛОҲ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР» деб марҳмат қилади. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай марҳамат қилади. «БАНДАМ ЎЗИНИ-ЎЗИ ЎЛДИРИБ, МЕНИНГ БЕРГАН УМРИМГА ШУКР ҚИЛМАЙ ШОШИЛДИ. ШУНИНГ УЧУН УНГА ЖАННАТНИ АБАДИЙ ҲАРОМ ҚИЛДИМ» деди. Ушбу оят ва ҳадисларга амал қилган ҳолда юртимизда яшаётган барча мусумонларга шуни айтамизки, Аллоҳ берган тақдирига иймон келтирган ҳолда турмушда учрайдиган айрим синовларга сабр-бардошли бўлмоқ лозим. Аллоҳ ато этган ҳаёт неъматини зое қилмаслик даркор. Аксинча ҳар бир етган азият ва мусибатларга чиройли сабр қилсак шунга яраша Аллоҳ таоло қилган сабримиз эвазига гуноҳларимизни кечириб ажру-савоблар ато этишини унутмаслигимиз даркор.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин. Барчаларимизга берилган азиз ва мукаррам ҳаётгузаронликни насиб-рўзи айласин.
Жондор тумани Абдужалил Туркистоний
жомеъ масжиди имом хатиби Рўзиев Жаббор.
«орқага