ИНСОН ВУЖУДИ – АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИ
15 январ 2025 й.
629 марта ўқилди.

ИНСОН ВУЖУДИ – АЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИ

Эй, фарзанд! 
Вужуд инсонга Аллоҳ берган бир омонат ҳисобланади. Демак, вужуддаги аъзолар ҳам Аллоҳнинг омонатидир. Омонатга хоинлик, яъни хиёнат қилинмайди. Бу хусусда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: 
“Умматим устига шундай бир замон келажак, омонатлар сақланмайди (ҳимоя қилинмайди)”.
Бу ҳадиси шарифни эшитганлар Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи васаллам “Омонатдан мурод нима?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этдилар:
“Қўл – инсонга Аллоҳ (томонидан берилган) омонатдир. У билан ҳаром нарсага ёпишмаслик керак.
Оёқ – Аллоҳнинг бир омонати. У билан ҳаромга юрмаслик, ҳаромга бормаслик керак. Таносил аъзолари омонат. Улар билан зино қилмаслик лозим. Барча аъзолар Аллоҳнинг омонатидир. Уларни бандалик хизматида, фойдали ишларда қўллаш керак. Шундай иш тутган киши кафолат остида бўлганидек, ўзи ҳам ишончли, эминлардан бўлади. Акс ҳолда хоинлардан бўлади”.
Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этдилар:
“Бир киши Луқмондан:
– Сиз Луқмонмисиз? – деб сўради.
Луқмон:
– Ҳа, мен Луқмонман, - дедилар. Ўша киши:
–Мен билганимда сиз заиф бир одам эдингиз, бундай даражага эришдингиз? – деди.
Луқмон:
1.Омонатга хиёнат қилмаслик.
2.Тўғри гапириш.
3.Кераксиз сўз ва ишларни тарк этиш, кўп ва фойдасиз сўзлашишни ташламоқ билан эришдим, – дедилар”.
Шу ўринда, кейинги пайтларда барча интилаётган шараф, бойлик, қудрат ҳақида сўз юритсак.
Афсуски, биз кўп ҳолларда куч-қувватни, қудратни бошқа нарсалардан, бошқа манбалардан қидирамиз. Аслида эса, буюклик, қудрат, бойлик фақатгина Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло Ўзининг измидан чиқмаган, Пайғамбарининг суннатларига амал қиладиган бандаларига қудратни ҳам, шарафни ҳам, бойликни ҳам беради.


Шофиркон туман “Искогаре” жомеъ 
масжид имом-хатиби Т.Назаров




 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram