Инсоний фазилат.
20 май 2019 й.
1805 марта ўқилди.

                                       

           Инсоний фазилат.

         Муборак  динимиз, гӯзал шариатимиз инсонларни бир-бирларига кӯмак бериб, далда бӯлишга чақиради. Айниқса, етимларни, муҳтож қарияларни, якка ёлғиз инсонларни зиёрат қилиш, уларнинг оғирини енгиллатишнинг савоби улуғ, ажри баланд.
        Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам) етим ва ожизларга ёрдам беришга буюриб: "Мен етимни қарамоғига олган киши билан жаннатда мана бундай бӯламан ", деб кӯрсатгич ва ӯрта бармоқларини бир қилиб кӯрсатдилар  (Имом Бухорий, "Саҳиҳ"). Демак, Расулуллоҳнинг  ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жаннатдаги қӯшнилари етимларга ғамхӯрлик қилган, уларни қарамоғига олган, илмли, одобли, динига, юртига муҳаббатли қилиб вояга етказган кишилар бӯлади. Ҳар бир мусулмон бу ҳадисга мувофиқ иш қилса жаннатда Пайғамбар билан бирга бӯлар экан.
        Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:"Динни (охиратни) инкор этадиган кимсани кӯрганмисиз?! Бас, у етимни жеркийдиган ва мискин (бечора)га таом баришга тарғиб қилмайдиган (кофир) кимсадир"(Моъун,1-3.оятлар). Оятда муҳтожларга, ожизларга зулм ӯтказиб, ҳаққини ейдиганлар қиёматга ишонмайдиган кимсалар, деб сифатланмоқда. Демак, ҳар бир киши имконият даражасида бундай одамларга кӯмаклашиб,  ёрдам бериши ва бошқаларни ҳам шунга тарғиб қилиши керак. Ҳақиқий мусулмон бу улуғ ишларда бардавом бӯлмоғи лозим бӯлади.
       Ҳимоясиз ва ночор кишиларга зулм ӯтказиш, ҳаққини поймол қилиш уларни камситиш катта гуноҳдир. Қуръони каримда :"(Вояга етган) етимларга мол-мулкларини (қайтариб) беришингиз, пок нарсани нопок нарсага алмаштирмангиз. Уларнинг молларини ӯз молларингизга қӯшиб ҳам емангиз! Зеро, бу катта гуноҳдир" дейилган (Нисо, 2оят).
      Ушбу Қурони карим оятда норасида болаларга марҳум ота-онасидан қолган меросни алдов йӯли билан эгаллаш мумкин эмаслигини билдиради. Агар ислоҳ қилиш ниятида олган бӯлса ҳам, вояга етганларидан сӯнг молини тезликда қайтариш зарур. Шу билан уларнинг ҳаққи адо қилинган бӯлади.
       Муҳтожларга мехр қӯрсатиш, ғамхӯрлик қилиш, улардан хабардор бӯлиш жамиятда ва инсонлар орасида ижтимоий тенглик ва фаровонликка сабаб бӯлади. Уларга эътиборсиз бӯлишнинг оқибати хатарлидир.
      Аллоҳ таолонинг суюкли бандалари камтарин, саховатли, меҳр-муҳаббатли кишилар бӯлади. Шундай экан, кӯнглимизни кенг қилиб, қӯни-қӯшнилар, маҳалладаги ёрдамга муҳтожлардан меҳримизни аямайлик.

Когон туман “Шохи-Нажаф” жомеъ
масжидиниг имом хатиби Асадов Хусен
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:55
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram