ИНТЕРНЕТНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ.
30 март 2021 й.
1698 марта ўқилди.

 
ИНТЕРНЕТНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ.

Ҳар бир нарсада одоб бўлганидек, интернетдан фойдаланишни ҳам ўзига яраша одоби бор. Албатта, мусулмон инсон хар бир нарсада бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилиши лозимдир. Ана шундагина бу ишидан фойда топади, кўзлаган мақсадига эришади. Интернетдан олган фойдасига қўшимча равишда, динининг таьлимотларига амал қилгани учун савоб ҳам олади. Мусулмон киши бир яхшиликни ният билан қилса, бир савоб олади, ўша ниятига амал қилганида эса, савоби ўн марта кўпаяди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз Роббилари таборака таолодан ривоят қилиб айтадилар: “Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилсаю, уну амалга оширмаса, Аллоҳ буни ўз хузурида комил бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд этиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жаллла уни ўз хузурида ўнтадан етти юз яхшиликгача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади”, - дедилар. (Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар).
Умр бу – ғанимат бир давр. Уни қадрини эсга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини, қиёмат кунида ҳисоб-китоб бўлишини эсга олиш зарур. Айнан ушбу ҳис-туйғу бўлмагани учун кўпчилик интернетда соатлаб вақтини азиз умрининг ғанимат кунларини зоя қилишни ўзига эп кўрмоқда.
Кўп вақт давомида, соатлаб интернетда ўтирганлар ўзига хос касалликларга чалинганлари ҳақидаги хабарлар беҳуда тарқалмаган. Мусулмон инсон эса доимо, жумладан, интернетдан фойдаланишда ҳам умрининг ҳар лаҳзаси борасида охиратда сўралишини зинҳор унитмаслиги керак. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат куни одам боласининг қадами то ундан беш нарса ҳақида: Умрини нимага сарф қилгани, ёшлигини нимага кетгазгани, молини қаердан касб қилгани ва нимага сарф қилгани, билганига қандай амал қилгани ҳақида сўралмагунича, Роббининг ҳузурида узулмайди”. (Имом Термизий ривоят қилган).
Интернетдан кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси шариат рухсат берган нарсалар бўлиши шарт. Сайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилиш чин мусулмонлик бурчидир.

Ромитан тумани Хокимулломир жомеъ масжид

имом - хатиби Ғолиб Муротов. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 20:15
Хуфтон: 22:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram