Ирим қилиш-жоҳиллар одати
20 сентябр 2017 й.
2443 марта ўқилди.

Ирим қилиш-жоҳиллар одати.

Бисмиллаҳир роҳманир раҳим.

Ислом инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга,илоҳий амрларни адо этишга,ихтиёрий яхши амалларни қилишга, виждонли, жамиятга наф келтирувчи,умматга қалқон бӯлувчи,  динига  ҳимматли,ӯзига юклалатилган вазифани мукаммал адо қилишга даъват этади.

Инсонлар орасида қадимдан  келаётган ёки бошқа халқлардан,маданиятлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримлар мавжуд. Масалан, қоронғуда  тирноқ олиб бўлмайди, йўлингдан мушук кесиб ўтса орқага қайтиш керак, супургини тик қўйиб бўлмайди, остона ҳатлаб сўрашиб бўлмайди, фалон кунда фалон ишни қилиб бўлмайди, 13 рақами – бахтсиз ва ҳоказо. Бу иримларда мутлақо асос йўқ.Ислом уламолари ҳозирги кунгача бу иллатларга қарши кураш олиб бормоқдалар.Шунга қарамай, мусулмонлар ӯртасида ҳам динга заррача алоқаси бӯлмаган турли хил,далил ва асоссиз ақидаларга эргашувчилар мавжуд. Шумланиш, ирим қилиш қадимдан жоҳиллар одати бӯлган.

             

Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳадисларда “Уч нарсадан умматим ҳануз қутула олмайдилар.Бу -ҳасад, бадгумонлик ва иримдир.Шу нарсалардан қутулиш йӯли шуки, ҳасад қилсангиз, зулмга ӯтманг.Гумону шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоблаб, унга асосан иш тутманг.Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз Аллоҳга таваккул қилиб, йӯлингизда ва ишингизда давом этиб кетаверинг!"-деганлар. (Абу Яъло ривояти).

        

Тирноқ олиш. Аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шариатда тирноқ олиш учун махсус белгилаб қўйилган кун ва вақт йўқ. Тирноқ ўсган экан, қайси кун ва қайси вақтдан қатъий назар олинаверади.Расулуллоҳ айтдилар "Поклик-иймондандир." Демак, инсон қанча тез покланса шунча яхши бӯлар экан.

   .

Халифа Хорун ар-Рашид имом Абу Юсуфдан: “Кечаси тирноқ олса бўладими?” – деб сўраганларида: “Бўлади”, дея жавоб берганлар. Халифа далил сўраганида, Абу Юсуф: “Хайрли ишлар кечиктирилмайди”, деган асосли жавобни берганлар. Қайси куни тирноқ олишга ҳам юқоридаги далиллар кифоя қилади.

 

Мушук кесиб ўтиши. Қадимда халқимиз орасида бундай ирим бўлмаган. Руслар орқали кириб келган.Аслида мусулмон киши ҳар бир иш Аллоҳ таоло иродаси билан бўлишига иймон келтиради. Шу сабабли юқоридаги каби ҳолатларни бахтсизликдан огоҳлантириш тарзида қабул этиш мутлақо мумкин эмас. Бу исломий эътиқодга асло тўғри келмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Эътиқод юзасидан бир  касалликни иккинчи  бир кишига ӯтиши қатъий қилинмайди, магар Аллоҳ хоҳласагина ӯтади.Шариати исломияда ирим қилиш йӯқ, у жоҳилият қолдиқларидан бӯлиб, мусулмонлар орасида тарқалган зарарли ақидадир.Вафот этган кишининг руҳи келиб, турли жониворлар шаклида чирқиллаб туриши ҳам йӯқдир.Бойӯғли сайрашидан ҳеч кимга зарар  йӯқдир.Чунки одамлар ӯйлаганидек, бойӯғли сайраганида ёки ин қурганда, дарахт қуриб, уйлар вайронага айланмайди, аксинча,бойӯғли қуриган дарахтлар ва вайроналарни қидириб топиб, ӯша жойларгагина ин қуради.Чунки унинг емиши бӯлмиш сичқон ва каламушлар, одатда, худди ана шун дай ерларда бӯлади.Сафар ойидан ҳам ирим қилиш, шумланиш нотӯғри"-деб марҳамат қилганлар. (Муттафақун алайҳ).

  

Худди шунингдек, сана ва кунларнинг ҳам бахтсиз ёки бахтлиси бўлмайди. Аллоҳнинг барча кунлари бир хил. Унинг иродаси ва ҳукмисиз ҳеч нарса содир бўлмайди, бирор махлуқ тақдири илоҳийдан қочиб қутула олмайди.Халқимиз ичида ҳанузгача бидъат ва иримга берилиб, сафар ойида белгиланган хайрли ишларни бошқа ой ва кунларга кӯчирадиган, бошқаларни ҳам фикрини чалғитиб соф Исломий таълимотдан йироқлаштириб қӯяётган айрим одамлар юқорида айтилган ҳикматли сӯзлардан ӯзларига тегишли хулоса чиқариб олсалар, айни муддао бӯлур эди. Аллоҳ таоло ҳаммамизни ҳидоятидан йироқлаштирмасин, Ӯзи рози бӯладиган солиҳ амалларни қилишимизни насиб айласин!

Бухоро шаҳар "Сайфиддин Бохарзий"масжиди имом хатиби

Камолов Равшан.

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram