Ислом – эзгулик манбаи
03 сентябр 2015 й.
«орқага
2961 марта ўқилди.
Ислом – эзгулик манбаи
Мустақиллигимиз туфайли биз ўзлигимизни англадик.Бой тарихимиз, юксак маданиятимизга холисина эгалик қилишга эришдик. Миллий қадрятларимиз тикланди. Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалиб, уни жаҳон тан олди. Юртимиз кундан кунга обод бўлиб, гуллаб яшнамоқда.
Мустақиллик шарофати билан маьнавий мулкимиз – динимиз тикланди. Истиқлол йилларида динимизга эьтибор сезиларли кучайганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Динимизга бўлган муносабатлар тубдан ўзгарди. Собиқ шўролар давридаги динга атеистик назар билан қарашга барҳам берилди.Республикамизда диний-маьрифий соҳада катта ишлар амалга оширилди.Диний қадрятларимиз: Рамазон ва Қурбон ҳайитлари оммавий равишда байрам сифатида нишонланмоқда.Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро, Абдулхолиқ Ғиждивоний, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Бурҳониддин Марғиноний каби юртимиз мутафаккирларининг юбилейлари ўтказилиб, уларнинг бой диний, илмий-маьнавий мерослари халқимиз мулкига айлантирилди.Диний ходимлар тайёрловчи ислом институти, вилоятларда диний мадрасалар очилди.Улкан ва бой маданиятимизнинг узвий қисми бўлган Ислом тарихим, фалсафаси, ҳуқушунослиги, маданияти ва ахлоқини Ислом Университетида ўзганиш имкониятига эга бўлдик. Қурьони каримнинг илк нашрлари ва тафсирлар нашр этилди.Халқимиз фарзандларидан илмли, тақволи, Қурьон ўгитлари билан қалби мунаввар бўлган, муруватли, истеьдодли ёш олимлар йетишиб чиқмоқда.Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Хулоса қилиб айтганда Ислом манфаати йўлида юртимизда олиб борилаётган сиёсий-маьнавий ишланинг барчаси қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдиради.Буни бугун Ўзбекистонни дўст тутган дунё халқлари тан олмоқда ва ҳавас қилмоқда.
Аллоҳ таоло Қурьони каримда марҳамат қилади: “Қасамки, агар шукр қилсангиз зиёда қилурман Сизларга” Иброҳим сураси 7-оят.
Мустақиллик туфайли халқимизга қайтариб бериган динимиз Ҳақ таолонинг бизга берган улуғ неьматидир. Бундай неьматларни қадрига йетиб, шукронасини қилсак, Аллоҳ таоло ваьда бергандек “зиёдат”дан маҳрум бўлмаймиз.
Ислом дини эзгулик манбаидир. У – юксак ва яшашдан мақсад, тақдири, уни яратган, айни замонда унга бирдан-бир тўғри, одил ҳаёт йўлини кўрсатган ва ўргатадиган, илоҳий қудратни билдирадиган қараш, маслак ва таьлимотдир. Юртбошимиз таьбири билан айтганда “Дин инсон руҳини поклаш, одамлар орасида меҳрьмуҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий қадрят ва аньаналарни асрашга хизмат қилиши билан ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётгаб ҳозирги даврда диннинг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маьнавий ва руҳий жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда курашга даьват этиш борасидаги хизмати боқийдир”.
Юртимизда диндорларга яратилган имкониятлардан, ҳақ-ҳуқуқлардан тўғри фойдаланиб, юртимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаётни қадрлаш, юртимизда хавфсизлик ва барқарорликни таьминлашни муҳим омилларидан саналади.
Ислом динини асл моҳияти инсонпарварлик, эзгуликдир. Афсуски, кейинг йилларда исломни ўзларига ниқоб қилиб олган бир гуруҳ манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлиб, жамият ўртасида бузғунчилик, ноҳақ қон тўкиш каби салбий ҳолатларни авж олдириб, мусулмонлар тинчлигини бузиб, дунё ва охиратнинг эзгуликларига чорловчи ислом динига зарар етказиб, мусулмонлар орасида низо чиқаришга, нифоқ солишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар ўзларининг ислом динига зид бўлган бузғунчи тушунча ва ғояларини юртимиз, динимиз, тарихимиз, миллатимизга зид ва мухолиф бўлган баьзи бир бузуқ тоифаларнинг сафсата, уйдирма қарашлари домига тушиб, исломдан адашганлари ҳам орамизда йўқ эмас. Ислом дини аслида бундай бузғунчи, инсониятга зарар келтирувчи, одамларни тинч осойишта ҳаётига таҳдид солувчи ғояларга қаршидир. Одамларнинг жонига қасд қилиш, ўлдириш, тазйиқ остига олиш, аҳолини ваҳимага солиш ислом динида йўқ. Уларнинг ғоя ва қарашлари соф исломий эьтиқодимизга мутлақо зид эканлигини исботловчи баьзи бир фикр мулоҳазаларга мурожаат этайлик. Аллоҳ таоло Қурьони каримда марҳамат қилиб айтади:
“…Ана энди бугун динингизни комил қилдим, нематимни тамомила тўкис қилиб бердим ва сизлар учун ислимни дин қилиб танладим…”
Моида сураси 3 оят
Бу оят орқали ислом дини мукаммал бўлгани ва барча шариат ҳукмлари баёни тамомила мукаммал тарзда тамомланган ҳамда унга бирор бир янгилик ёки ўзгартириш киритиш нораволиги ҳақида хабар берилмоқда.Аньом сурасининг 153 оятида ҳам Аллоҳ таоло бу диннинг тўғри йўл экани ва ундан юрмаганларнинг адашганлардан бўлишини шундай баён қилади:
“Мана шу (дин) менинг тўғри йўлимдир, бас, унга юринглар ва (бошқа ҳар хил) йўлга юрмангларки, у йўллар сизларни Худонинг йўлидан жудо қилур”.
Шунга қарамай турли экстремистик ҳаракатлар ўзларининг қабиҳ мақсадлари йўлида ислимни бузиб кўрсатишга, унинг таьлимотига ўзгартиришлар киритишга уринмоқдалар. Исломга янгилик киритиш бидьат бўлиб, бу ҳақда Пайғамбаримиз с.а.в. шундай деганлар:
“Сизларнинг орангиздан (диндаги) ишларга янгилик киритувчилар чиқади. (Билингки, диндаги) ҳар бир янгилик бидьат ва ҳар-бир бидьат залолатдир. Залолат эса жаҳаннамга йетаклайди”.
Динга янгилик киритишлик салбий оқибати кишини жаҳаннамга йетаклаши ҳам ушбу ҳадиси шарифда равшан баён қилинган.
Ислом дини терористик ҳаракатларни қаттиқ қоралайди ва уни амалга оширган шахс жавобгар ҳисобланиб, тегишли жазога лойиқ экани тайинланган. Ислом таьлимотига кўра ноҳақ тўкилган қон энг оғир гуноҳ ҳисобланиб, унинг жазоси ҳам оғирдир. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 32 оятида марҳамат қилиб айтади:
“Бирор жонни ўлдирмаган ёки йерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”.
Мазкур суранинг 33 оятида бузғунчилик ва қўпорувчилик ишларини амалга оширган шахсларга нисбатан белгиланган жазони Аллоҳ таоло шундай баён қилади: “…Ер юзида бузғинчилик қилиб юрувчиларнинг жазоси – ўлдириш …Ана шу (жазо) унинг учун бу дунёда шармандалик ва охиратда улар учун улкан азоб (ҳам бор)дир”.
Ислом дини тероризмни эмас, биродарлик миллатпарварлик, ватанпарварлик каби инсоний фазилатларни тарғиб қилади. Ҳадя, совға салом орқали дўстлик ришталарини боғлаш, муруватли бўлишни, Пайғамбаримиз с.а.в. мўмин мусулмонларга буюрадилар.
“Бир-бирингизга ҳадялар беринглар, чунки ҳадя қалбдаги гина ва ғазабни кетказади”. Сунани Термизий
Қуйидаги ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни турли фирқаларга бўлиниб кетмасликларига, доимо ҳамжиҳат бўлиб яшаш ликларига чақиради:
“…Эй мусулмонлар Аллоҳнинг дини соясида бирлашингизлар…”.
Шундай экан экстремистик гуруҳлар тарғиб қилаётган мусулмон кишининг мусулмон жамоасидан ажраб, қандайдир бир партия ташкил қилиб, махфий равишда жамоат тузибҳақиқий мусулмонлик амалида эмаслиги яққол намоён бўлади. Ислом дини одамларни бузғунчиликка эмас бунёдкорликка, ахлоқ-одобга чақиради.Қурьони карим ва ҳадиси шарифда мусулмон аҳлининг одобига алоқадор бўлган кўплаб оятлар ва пайғамбаримиз с.а.в нинг ҳадислари келтирилган. Расулуллоҳ с.а.в. “Мен инсонларга ахлоқий фазилатларни мукаммаллаштириш учун пайғамбар қилиб юборилганман”, деб марҳамат қиладилар.
Шундай экан экстремистик гуруҳларнинг ислом динига ўз манфаатлари йўлида киритган янгиликлариҳақиқий мусулмонларнинг ахлоқ-одобига тамомила зид бўлиб соф исломдан йироқ тушунчадир.Киши Аллоҳга ва унинг расулига имон келтириш билан мусулмон бўлади ва мусулмонлар қалбидан жой олади.
Диний экстремизм ва унинг терорий тўдалари Аллоҳ ва унинг расулини гўё тан оладилар. Аслидачи Яратганнинг айтганларига тўғридан тўғри қарши ишлар қиладилар.Динимизни бундай ёт ғоялардан ҳимоялашимиз ватан, давлат, мустақилликни ҳимоялаш каби ҳуқуқ ва бурчларимиз билан уйғунлашади. Шунинг учун мустақилликни ҳимоялаш ҳар бир Ўзбекистонликнинг иймоний мақсади дейишга тўла ҳақлимиз.
Мир Араб мадрасаси талабаси
Зоиров Али