Ислом терроризмни лаънатлайди
29 апрел 2016 й.
2547 марта ўқилди.

 Ислом терроризмни лаънатлайди

Истиқлол шарофати билан маданий меросларимиз, миллий ва диний қадриятларимиз ривожи учун кенг имкониятлар яратилди. Ўтган қисқа давр мобайнида буюк аждодларимизнинг таваллуд саналари тантанали тарзда нишонланадиган бўлди. Уларнинг хоки поклари мангу қўним топган гўшалар обод этилиб, зиёратгоҳлар барпо этилди. Самарқанддаги Имом Бухорий ва Имом Мотуридий зиёратгоҳлари, Бухородаги Абдулҳолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд, Масжиди Калон мажмуалари, Фарғонадаги Аҳмад Фарғоний ва Бурҳониддин Марғиноний ёдгорликлари, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуалари сингари бир қатор қадамжоларни бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Динимизда ўзига топширилган хизматни сидқидилдан, мукаммал бажариш талаб этилади. Ана шу талаб ва масъулиятни ҳис қилган ҳолда, оддий халқ вакилларига тўғри йўл курсатадиган, халқимизнинг диний  эҳтиёжларини қондириш  ва маънавий бўшлиқни тўлдириш, ватандошларимиз, хусусан ёшларимизни ҳар хил ёт оқим, фирқалар таъсиридан сақлай оладиган малакали мутахассилар етиштириб бериш вазифаси қўйилди. Шу билан бир қаторда, қатор масжидлар очилди ва эскилари қайтадан таъмирланиб, ободонлаштирилиб халқимиз ихтиёрига топширилди. Дин эътиқод масалалари Республикамиз конституциясида ҳам ўзининг қонуний ифодасини топди. Унда инсон ҳуқуқи,  шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият деб белгилаб қўйилган. Яъни, фуқароларнинг жинси, ирқи, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. Бош қомусимизда халқаро демократик меъёрлар билан миллий ва диний қадриятларимизнинг ўзига хос уйғунлигини кўриш мумкин. Бу диний эътиқод, виждон эркинлигини таъминлашга қаратилган меъёрларда яққол кўзга ташланади. Зеъро этиқод нозик туйғу бўлиб, унинг ўзига хос ҳассос жиҳатлари мавжуд. Буларнинг ҳаммаси истиқлолимиз шарофати, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик  туфайлидир. Бунинг учун Яратганга шукроналар айтишимиз, бу тинч кунларимизнинг, берилган имкониятларнинг қадрига етишимиз лозим. Бугунги кунда ҳам ислом ниқобига бурканиб олган баъзи оқимлар эса ўзларининг хатарли ғоялари билан мусулмонлар орасини бузмоқда ва уларнинг обрўсизланишига сабаб бўлмоқда. 
Бундан ташқари дин бузарлар ва диндан ўз мақсадида фойдаланишни  мақсад қилганлар ҳам кўпайган эди.
Диний экстремизм билан қандай кураш олиб боришнинг моҳияти Президентимиз И.Каримов томонидан асослаб берилган. Яъни, “Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш, олишиш мумкин”. Президентимиз И.Каримов бошчилигида давлатимиз раҳбарлари томонидан диний экстремизмга қарши олиб борилган кураш таҳсинга сазовордир. Бир неча бор авф эълон қилиниши натижасида кўпчилик адашиб юрган ёшлар ўз ишларига пушаймон қилиб, ўз оилалари бағрига қайтди. Террорчилик ҳеч қачон эзгуликка қаратилган эмас, аксинча ҳар доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва аҳлоқий фазилатларга қарши ишлатилганлиги учун энг оғир ва ваҳшиёна жиноят ҳисобланиб келган. Террорчилик дин, миллат, элат ва чегара билмайди. Бу ишга энг қабиҳ, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган кишиларгина қўл урадилар. Бугунги кунда дунё мусулмонлари бошларидан кечираётганига ўхшаш жараёнлар, уларнинг келиб чиқиш ва кечиш омилларию, сабаблари ниҳоятда мураккаб экани ҳаммага аён ҳақиқатдир. Муаммони ҳал қилиш учун мазкур сабаблар ва омилларни яхшилаб ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишга ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш лозим бўлади. Барчамиз ниятимизни пок қилиб, ватанимиз, динимиз ва халқимизга фойдали мусулмонлар бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Аллоҳ таоло барчамизни эзгу ниятларимизга етказсин.
 
Мир Араб мадрасаси 
Мударриси Н.Ахмедов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram