Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси
13 май 2026 й.
116 марта ўқилди.
2026 йил 13 май куни Мир Араб олий мадрасасида “Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси” мавзусида анъанавий республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда илмий тадқиқот марказлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари ҳамда тадқиқотчилар иштирок этдилар.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ислом маърифати негизида жамиятда юксак ахлоқ, маънавий камолот, бағрикенглик ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёш авлод тарбиясида маърифий ёндашувларни кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди.
Анжуман давомида иштирокчилар томонидан ислом маърифати ва маънавий тарбия, ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғун ривожлантириш каби долзарб мавзулар юзасидан илмий маърузалар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан таълим тизимида маърифий меросдан самарали фойдаланиш, илм-фан ва тарбия уйғунлигини таъминлаш бўйича фикр ва таклифлар билдирилди.
Анжуман якунида мавзу доирасидаги илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан муҳим тавсиялар қабул қилинди.
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги матбуот хизмати


















