Ислом - тинчлик ва бағрикенглик дини
27 июн 2023 й.
1273 марта ўқилди.

 

Ислом - тинчлик  ва  бағрикенглик  дини 

Ислом  дини  ӯз  номи  билан  тинчлик  динидир. Ер  юзида  осийишта  ҳаёт  ӯрнатиш, кишиларни  бир - бирларига   меҳр - мурувватли  бӯлишга, дини, миллати, ирқидан  қатъий  назар, ӯзаро  иззат - ҳурмат  кӯрсатишга  чорлайди. Қуръонда  Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй, имон  келтирганлар! Ёппасига итоатга  киришингиз   ва  шайтоннинг  изидан  эргашмангиз". Расулуллоҳ   с.а.в.шундай дейдилар: "Мусулмон  бошқа   мусулмонларга  тили  билан   ҳам,  қӯли  билан  ҳам  озор  етказмаган  кишидир". Бошқа  бир ҳадисда эса: "Эй,  инсонлар! Бир-бирингиз  билан  овозингизни  чиқариб  ошкора  саломлашинг, муҳтожларга  таом  беринг,  қариндошчилик  алоқаларини  маҳкам  боғланг, тунда  одамлар  уйқуда  ётган  вақтда  туриб  ибодат  қилинг,  шунда  жаннатга  саломат  кирасизлар", дедилар. Ривоят  қилинишича, Имом  Аъзамнинг  мажусий  қӯшнилари  бӯлиб,  у  ҳар  кеча  маст  ҳолда  у  зотнинг  тинчлигини  бузиш, намозларига  халал  бериш  мақсадида  атайин  овозини  баланд  кӯтариб  ашула  айтар, шовқин  кӯтарар  эди. Бир  кун  тунда  Имом  Аъзам  ибодат  билан  машғул  бӯлиб  турсалар, қӯшнининг  уйидан  ҳеч  қандай  овоз  келмабди. Хавотирланиб  чиқиб  қарасалар  у  уйида  йӯқ. Кейин  билсалар  атрофидаги  қӯшниларнинг  шикояти  туфайли,  миршаблар  уни  олиб  кетишган  экан. Эртага  тонг  саҳарда  Имом  Аъзам  ҳибсхонага  бориб, миршаблардан  узр  сӯраб, қӯшниларини  озод  қилиб  келадилар. Бундан  ажабланган  мажусий: Мен  сизга  доимо  озор  бериб  келган  бӯлсам, нега  мени  озод  қилдингиз  деб  сӯрайди. Шунда  Имом  Аъзам; Мен  фақат  қӯшнилик  вазифамни  бажардим  холос,  диним  мени  шунга  буюради, деб  жавоб қилди. Бу  воқеадан  қаттиқ  таъсирланган  мажусий  ӯша  ондаёқ  у  зотдан   узр  сӯраб , имонга  келган  экан". Қӯшнилар  ӯртасида  ӯзаро  ҳурмат  ва  самимият  мавжуд  бӯлса, улар  тинч  ва  осийишта  ҳаёт  кечирадилар.  
 
Ромитан туман “Хокимулломир”  жомеь  масжиди  
имом  хатиби Ғолиб  Муротов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram