ИСЛОМ - ТЕРРОРИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ
11 апрел 2020 й.
1078 марта ўқилди.
ИСЛОМ - ТЕРРОРИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ
Террор - лотинча сўз бўлиб, одамларни ўлдириб, қонларини тўкиб, мухолифларни орадан кўтариш, жамиятдаги қўпорувчи ҳаракатларни амалга ошириш билан хавф ва даҳшат туғдиришни англатади.
Террорчилик бир сиёсий атама сифатида, қурол сотиш, наркобизнесни ривожлантириш, конститутцион тузумларни ағдариш ва бошқа тубан мақсадларга эришиш учун, айтиб ўтилган турли жиноий йўллардан фойдаланишни зарур ва жоиз деб биладиган кимсалар ва ташкилотларнинг йўл - йўриғидан иборат.
“Экстремизм” сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, “кескин фикр ва чораларни ёқлаш”, кескин чораларга тарафдорликда ҳаддан ошиш, чегарадан чиқиш каби маъноларни англатади.
Экстремизм кескин чораларни қўллашга, баъзан зўравонлик ҳаракатларини содир этишга мойиллиги билан ҳамда ҳар бир масалага мутаассиблиги билан ажралиб туради. Ваҳоланки, ҳеч бир дин, хусусан, Ислом дини зўравонлик, уруш, жанжал ва қон тўкишга буюрмайди.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосида тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир", - деб буюради. (Нисо сураси, 29-оят)
Бир сўз билан айтганда, омонлик дини бўлган, Ислом терроризм ва экстремизмга қаршидир.
Бухоро вилоят Жондор тумани
"Дарвеши" жомеъ масжид имом – хатиби Ҳ.Рўзиев
«орқага