ИСЛОМДА БАҒРИКЕНГЛИК
14 март 2022 й.
601 марта ўқилди.

ИСЛОМДА БАҒРИКЕНГЛИК
 
Ислом дини барча дин вакиллари билан аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга чақириб,  улар билан ўзаро адолат ўрнатишга чақиради. Дин инсонларни эзгу мақсадларда бирлаштиради. Ислом дини ўзидан олдинги барча самовий динларни эҳтиром қилиш билан бирга улар орасида ўзаро аҳиллик ва адолат ўрнатишга буюрган. Қурони каримда: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга  адолатли бўлишингиздан Аллоҳ  сизларни қайтармас. Албатта Аллоҳ адолатли кишиларни севар”. (Мумтаҳана сураси, 8оят) деб марҳамат қилган. 
Жумладан ҳадиси шарифда Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳу айтадилар: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим ва:" Ё Расулуллоҳ, Ислом нима? "деб сўрадим. Набий алайҳиссалом: "Ширинсуханлик, ва таом улашиш", дедилар. Мен: "Имон нима?" деб сўрадим. Узот алайҳиссалом: "Сабр ва олийжаноблик:, дедилар. Мен: "Қайси Инсон афзал? "деб яна сўрадим. Набий алайҳиссалом: "Қўли ва тилидан мусулмонлар саломат бўлган  киши", дедилар.  " Мен қайси имон афзал?" деб сўрадим. У зот алайҳиссалом: "Яхши хулқ", дедилар" (Имом Аҳмад ривояти).
Тарихда шундай ибратли воқеалар борки ҳар бир инсон билиши лозим. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин бир яҳудийга ўз совутларини гаровга бериб, ундан 30 соъ арпа сотиб олган эканлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо манашу воқеани у зот алайҳиссаломнинг бағрикенглик борасида ўз умматларига кўрсатган энг катта таълимлари, деганлар. Ваҳоланки ўша даврда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга моллари керак бўлса жонларини ҳам беришга тайёр саҳобалар кўб эди. Инсон ҳаёти мобайнида барча ҳаёт турмуши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олса адашмайди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина халқини, яъни мусулмонию мусулмон бўлмаганини бир тан бир жон этмоққа ният қилгандилар. Яҳудийларни катталари билан учрашиб икки томонни ҳам ўрганиб икки томонга ҳам фойда келтирадиган шартномалар тузардилар. Мусулмонлар ва яҳудийларни ўз динларига эмин эркин ибодат қилишликларини таъминлаб бергандилар. Шаҳарни ҳар қандай ҳужумлардан биргаликда мудофаа қилишда битимлар тузилганди. Шу боис Макка ва  Мадиналиклар ўртасида ўзаро дўстлик вужудга келиб шаҳар янада қувватли, янада осойишта ва тинч тотув шаҳарга айланди. Бизнинг юртимизда ҳам Алҳамдулиллаҳ диний бағрикенглик жуда чиройли йўлга қўйилган бўлиб, барча дин вакиллари билан аҳил, ибодатларга эркинликлар таъминлаб берилган. Шундай экан барча мусулмонлар ўз диндош биродарлари ва барча инсонларга яхшилик қилиш, ўзаро меҳр мурувват қилиши билан бир қаторда, бошқа дин вакиллари билан ҳам тинчлик, тотувлик, ҳамжиҳатликда ва меҳр шафқатда бир хил бўлишлари лозим. 
 
Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжиди 
имом-хатиби Луқмон домла Исоев
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram