Исломда ихтилоф қилишнинг зарарлари
17 январ 2022 й.
712 марта ўқилди.

Исломда ихтилоф қилишнинг зарарлари
 
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида саҳобалар у зотга мурожаат қилар ва билмаганларини сўраб олар эдилар. Саҳобалар ораларида баъзан ихтилоф содир бўлса, дарҳол бу ҳолатга чек қўйиб, тўғри йўл кўрсатардилар. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин кичик саҳобалар катта саҳобаларга мурожаат қилар ва билмаганларини сўраб олар эдилар. Улар ораларида ихтилоф содир бўлганда, катта саҳобалар томонидан масаланинг ечими бериларди.
Тобеъин ва таба тобеъинлар даврларида яъни саҳобалардан кейинги даврларда Ислом аҳли етук уламоларга мурожаат қилар, билмаганларни улардан сўрар эдилар. Улар:
1. Урва ибн Зубайр
2. Саъийд ибн Мусаййиб
3. Ато ибн Аби Рабоҳ
4. Муҳаммад ибн Сийрийн
5. Ҳасан Басрий 
6. Шурайҳ Қози
7. Ибн Шиҳаб Зуҳрий 
8. Амир Шаъбий 
9. Алқомаҳ ибн Қайс Нахаъий
10. Абдурроҳман Авзоъий 
11. Суфён Саврий 
12. Абу Ҳанифа
13. Молик ибн Анас 
Аммо бугунги ёшларимиз Юртидаги етук уламоларга эмас, балки устоз даражасига етмаган, бир ё икки вароқ ўқиган кишиларга мурожаат қилаётганларининг гувоҳи бўламиз. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قِيلَ لَكُمْ تَفَسَّحُوا فِي الْمَجَالِسِ فَافْسَحُوا يَفْسَحِ اللَّهُ لَكُمْ ۖ وَإِذَا قِيلَ انْشُزُوا فَانْشُزُوا يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ
«Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда силжиброқ ўтиринг, дейилса, бас, силжинг, агар туринг дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир». (Мужодала сураси, 11-оят).
أَمَّنْ هُوَ قَانِتٌ آنَاءَ اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الْآخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ ۗ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ۗ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ
«Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар». (Зумар сураси, 9-оят).
وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ إِلَّا رِجَالًا نُوحِي إِلَيْهِمْ ۚ فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
«Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз». 
(Наҳл сураси, 43-оят).
Демак, Аллоҳ таоло илм аҳлларини улуғлаб, даражаларини юксалтирганини, билмаганларини биладиган олимлардан сўрашлигини буюрган экан. 
Ихтилоф қилиш - Ислом динимизга зарар келтиради, фитна уйғотади, бизни заифлаштиради, қалбларимизни хира қилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: «Агар ихтилофларни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг». (Имом Можа ривояти).
Дарҳақиқат, тўрт мазҳаб эгалари Аҳли сунна вал-жамоа йўлидагилар, улар жуда кўпчиликни ташкил этадилар. Демак, биз кўпчилик томонидамиз. Тоабад, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватларига биноан тўғри йўлда бардавом бўлишликни Яратган Роббимиз  насибадор этсин!
 
Бухоро вилоят  бош имом-хатиби
Жобир домла Бухорий
 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram