Исломда мусиқа масаласи
05 феврал 2021 й.
1135 марта ўқилди.

 
Исломда мусиқа масаласи
 
Абу Ҳомид Ғаззолий ўзларининг “Иҳёу-улумид-дин” асарларида: “Самоъ-куй ва қўшиқ хурсандчилик вақтларида таъкид ва ташвиқ  бордир. Бу иш дуруст саналади. Ийд кунларидаги куй ва қўшиқ, никоҳда, йўқолиб қолган одамни топилганда, валийма (тўй) вақтида, ақиқада, фарзанд туғилганида, хатна қилинганда ёки Қуръони Каримни ҳифз қилиб бўлганда хурсандчилик билан куй қўшиқ айтишлик мубоҳ саналади. Бу нарсаларнинг дуруст бўлишлиги ундаги хурсандчиликни изҳор қилиш жиҳатидандир. Ҳар бир хурсандчилик  жоиз бўлган иш, унинг изҳор қилишлик ҳам жоиз саналади. Бунга далил сифатида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни мадинага ҳижрат қилиб келганларида мадиналик аёлларнинг у зотнинг истиқболларига атаб  йўлларда ҳамда  пешайвонларда туриб  оҳанг  билан дуфф (ноғорага ўхшаган асбоб) чалиб қўшиқ айтганлар ворид бўлган. Бунда  Набий алайҳиссаломнинг Мадинага келишларининг қувонч изҳори эди. Бу эса мақтовга лойиқ  хурсандчиликдир. Бу қувончни шеър, куй, рақс ва ҳаракатлар билан кўрсатиш яна ҳам мақтанарли саналади. Саҳобаи киромларнинг бир жамоаларидан  нақл қилинадики, уларга етган хурсандчиликка сакраб қувончларини намоён қилишарди.
Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда айтадилар: “Масжидда ҳабашларни ўйин-кулги қилиб ўйнаб турганларини томоша қилардим. Набий алайҳиссалом мени кийимлари билан тўсиб турдилар. Ҳатто, у зотни узоқ муддат турганимдан зериктириб кўйдим”, -дейдилар.
Яна Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Мино (Ийд) кунлари  Оиша роияллоҳу анҳо олдиларига кирдилар. Икки нафар жория қиз дуфф чалиб қўшиқ айтиб тургандилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларига ўраниб ётгандилар. Абу Бакр бу ҳолни кўриб бақириб бериб уларни тўхтатдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини очиб: “Эй Абу Бакр уларни ўз ҳолига қўй, бу кун Ийд кунлари”, - дедилар. Бу ҳадисни бошқа бир ривоятида Умар розияллоҳу анҳу шу ҳолни кўриб жеркиб берганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй бани ардифа (қабила номи) тинч қўй уларни”, - деб айтдилар. (“Иҳёу улумид-дин”,  Имом Абу Ҳомид Ғаззолий 778-779 б.) Ўйин сир эмаски юқоридаги ҳабашиларни ўйини рақс ва ўйин бўлганини бу ишга пайғамбаримиз индамай тақрир билдирганликлари.
Куй ва кўшиқлар фаҳш, бузуқлик,  хиёнат, ахлоқсизлик каби салбий нарсаларни ўзида жамламаган бўлса, балки яхшилик одоб-ахлоқ, юртга садоқат, эзгулик, каби гўзалликларни тараннум этса бу ишларни қилиш жоиз саналади. Зеро юртимизда қадимдан аждодларимиз  куй ва қўшиқ санъатига алоҳида эътибор бериб, бунга доир кўплаб асарларда маълумотлар келтирилган. Ибн Сино ҳам алоҳида ўз рисолаларида мусиқа борасида тўхталиб ўтганлар. Бухоролик олим Аҳмад Дониш ҳам бу санъатда қимматли маълумотларни ўз асарларида қолдириб кетган.

Жалолиддин Сабуров
Когон туман “Саййид  Амир Кулол” жомеъ масжиди имом-хатиби,

Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси 2-босқич магистранти 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram