«Ҳар бир исроф ҳаромдир»
Муборак динимиз таьлумотида мол-дунё Оллоҳ таоло томонидан инсонларга берилган неьмат ҳисобланади. Оллоҳ инсонга кўп неьматларни ато этиб берилгпн неьматларига шукур қилишни ва исрофгарчиликдан қайтарди. Оллоҳ таоло ўзининг китобига биз инсонларга қараб марҳамат қиладики “Исрофгарчиликка мутлақо йўл қуймаг! Чунки исрофгарлар шайтонниг биродаридир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро 26-27 оятлар)
Оятдан кўриниб турибдики исрофгарчилик инсонни Оллоҳ таолодан узоқлаштириб шайтонга яқинлаштирадиган амал экан. Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида исрофгарчиликдан қайтариб тежамкорликка тарғиб этганлар. “Оллоҳнинг нозу-неьматларидан хоҳлаганча еб-ичинглар, хайру эҳсон қилинглар, кийиниб ясанинглар, лекин исрофгарчилик ва манманликка йўл қўйманг!”-деб марҳамат қилдилар.
Ишлаб меҳнат эвазига топилган мол-мулк ва дунёни беҳуда йўллар билан ноўрин жойларга сарфлаш, қарзу ҳаволар қилиб серҳашам дабдабали тўй ва маьрака қилишлар айни исрофнинг ўзидир. Натижада инсон ўзи билмаган ҳолида ғам ғусса ва қарздорлик балосига мубтало бўлади. Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам қарздорликни нақадар улкан офат эканлиги ҳақида огоҳлантириб: “Қарздорликдан сақланинглар, чунки у кечаси сизларга ғам-ғусса, кундузи хорлик бўлади.” дедилар. Абу Лайс Самарқандий р.а бундай нпқл қилганлар: Одамлар 4 тоифадир; сахий, бахил, исрофгар ва тежамкор.
· Сахий – дунёдаги насибасини охират учун сақлаб қуйган,
· Бахил – дунёда ҳам охиратда ҳам насибасини қолдирмаган,
· Исрофгар – охират насибасини дунёда ишлатган киши.
· Тежамкор – дунё ва охират насибасини олган киши.
Исроф деганда фақат маблағ ёки бойликни бе ўрин совуриш тушунилмайди. Вақтини беҳуда ўтказиш. Куч-қувватини ва салоҳиятини эл-юртга фойда келтирмайдиган нарсаларга йўллаш ҳам исрофдир. Соғлиқни қадрига етмай, тинкани қуритадиган ёки саломатликка хавф соладиган ишларга муккадан кетиш ҳам исрофдир. Исрофнинг катта кичиги бўлмайди. Исроф катта гуноҳлардан эканини ҳис этиб, ҳамма ишда тежамкор ва тартибли бўлиш барчамизнинг муҳим бурчимиздир.
Ромитан туман “Маҳаллаи Боло” жомеь масжиди
имом хатиби Ғ.Нажмиддинов
«орқага