Исрофгарчилик – ёмон одат
10 ноябр 2015 й.
4089 марта ўқилди.

                                  Исрофгарчилик – ёмон одат

 
   Бандаларни беҳисоб неъматлар билан сийлаган Аллоҳ  таоло, ушбу неъматларни ҳалол-покиза йўллар билан топишга ундагани билан биргаликда,  бу  берилган неъматларнинг қадрига етиб, исроф қилмасликка ҳам чақиради. 
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилгувчиларни севмагай”.деган (Аъроф-31 оят)
 
 Бошқа бир ояти каримада;
“Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари ) эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилишмайди, (тутган йўллари) бунинг ўртасида муътадилдир” (Фурқон-67 оят)
Тўй, марака маросим, жаназа бўладими, исрофгарчиликдан, дабдабабозликдан сақланмоғимиз лозим, чунки Аллоҳ таоло исрофга йўл қўядиганларни яхши кўрмаслигини таъкидлаб турибди. Мўъмин- мусулмонлар Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан узоқ қиладиган барча ёмон одатлардан сақланмоғликлари даркор.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
“Исрофгарчиликка мутлоқ йўл қўйманг, исрофгарчиликка йўл қўядиганлар шайтоннинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса,Роббисига ўта ношукур бўлгандир...” (Исро 26-оят) деб марҳамат қилади. 
Аллоҳ таоло Қуръони каримда исрофгарчиликка йўл қўядиганларни “мубаззир”лар деб атади ва уларни “шайтоннинг биродарлари” деди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
“Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар” деб таъкидлайдилар.(Имом насоий ривоятлари).
 Демак, Қуръонда ҳам Суннатда ҳам исрофгарчиликка йўл қўйишдан қайтарилган эканми, биз бундай ёмон одатдан сақланмоғимиз лозимдир.
         Мужоҳид р.ҳ айтадилар: “ Агар банда барча молу-мулкини ҳақ йўлга сарфласа, исроф қилмаган бўлади. Агар бир мудд (ўлчов бирлиги 675 гр)ни ноҳақ йўлга сарфласа исроф қилган бўлади” дейдилар.
  Буюк тобеъинлардан Қатода р.ҳ айтадилар:
“Исроф-бу нафақани Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган ноҳақ ва фасод йўлларга сарфлаш”  
   Ҳар қандай молу давлат агар оз бўлса ҳам ҳаром йўлга ва Аллоҳнинг маъсиятига ёки бўлмаса, ерда бузғунчилик бўлишига  сарфланар экан бундай сарф харажат  исроф бўлиб, Аллоҳнинг раҳмати ва муҳаббатидан узоқ бўлишига боис бўлади. 
 Буюк мазҳаббошимиз Имом Аъзам р.ҳ:
“Хайр –эҳсонда ҳеч қандай исроф бўлмагани каби, исрофда ҳам ҳеч қандай хайр йўқ” дейдилар.
  Инсон қанча молини ҳаққ йўлига, хайру- саховатга сарфласа унга исроф бўлмагани каби, қанча ноҳақ, ҳаром йўлга сарфласа ундан ҳеч қандай ажру-савоб ололмайди.
 Шу нарсани унутмаслик керакки, Ислом бу “Ўта ҳаддан ошишлик ва жуда сусткашликка берилиб, бўш қўйишнинг ўртасида”ги пок дийндир.. 
Баъзи одамлар яхши таомларни истеъмоли қилиш, чиройли кийимларни киймаслик, тақводорликнинг белгиси деб ўйлайдилар, бу хато таъвил бўлиб, қандайки исрофдан қайтирилгани каби, тақводорликнинг белгиси деб, ўзини неъматдан маҳрум қилиш ҳам жоиз эмас.
   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: 
“Енглар, ичинглар, садақа қилинг ва кийининглар, магар ҳам исрофга ва кибр-ҳавога берилмай, чунки Аллоҳ таоло берган неъматининг асарини бандасида кўринишини яхши кўради”.
   Юқорида айтганимиздек ейиш, ичиш яхши кийимларни кийиш бу гуноҳ эмас, балки бу неъмат билан кибрга берилса ва исрофга йўл қўйса гуноҳ бўлади.
   Кибр бобида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ривоят қилинади. Саҳобалардан бирлари Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
“Эй Расулуллоҳ бизлардан биров,  яхши оёқ кийим  ва чиройли кийимларни кийишни яхши кўради, бу ҳам кибр бўлиб, банда гуноҳкор бўладими?  деб сурадилар.
 Шунда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам : “Кибр бу ҳақни яшириб, инсонларни камситиш” дедилар.
  Исрофни бир неча турлари бўлиб, мол исрофи ,сўз исрофи, вакт-умр исрофи, жисму-жон ва неъматлар исрофидир.
Бу пок шариъат бизларини ҳар қандай мол исрофидан қайтаради. Ҳаттоки ҳаддан ташқари кўп таом истеъмоли ҳам исроф бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Нафсинг хохлайверган ҳар қандай нарсани ейиш ҳам исрофдир”.
   Бошқа бир ҳадисда: 
“Инсон фарзандининг тўлдирган энг ёмон идиши унинг қорнидир. Одам фарзанди учун унинг қоматини тик сақлайдиган бир неча луқма кифоя” дейдилар.
Сўзимиз ниҳоясида улуғ ватандошимиз Абу Лайс Самарқандийнинг сўзлари билан хулосалаймиз:
Одамлар тўрт тоифадир. Сахийлар, бахиллар, исрофгарлар, тежамкорлар.
Сахийлар-дунёдаги насибасини охирати учун захира қилган кишилар.
Бахиллар-Дунёда ҳам охиратда ҳам насиба қолдирмаган кишилар.
Исрофгарлар-Охират насибасини дунёда ишлатган кишилар.
Тежамкор-дунёда ҳам охиратда ҳам насибасини олган кишидир.
 
Саййид Амир Кулол жомеъ
масжиди имом-хатиби:   
                                          Ж.Сабуров. 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram