Неъматларни исроф қилманг
11 июл 2024 й.
236 марта ўқилди.

Неъматларни исроф қилманг қилмайлик

Аллоҳ таоло  айтади: “Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят).
Қадимдан улуғларимиз нонни эъзозлашга, уни исроф қилмасликка чақириб келганлар, бир дона ушоқни ҳам териб ейишга даъват қилганлар. Бунинг асосида ҳам динимиз таълимотлари муҳим ўрин тутади.
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирдилар ва тўсатдан кўзлари тўкилган ушоқларга тушди. Уларни териб олдилар ва тозалаб едилар. Сўнгра: “Карим (сифатли Аллоҳ таоло берган неъматлар)ни қадрлагин! Зеро, у (неъматлар) бирон қавмдан олиб қўйилса, бошқа қайтиб берилмайди!” дедилар” (Ибн Можа ривояти).
Ҳаким Термизий “Наводирул усул”да ривоят қилган ҳадисда: “Эй Оиша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўлгин! Агар у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, камдан-кам ҳолларда қайтиб келади”, деб келтирилган.
Аллоҳ таоло берган неъматларнинг катта-кичиги бўлмайди. Барчаси У Зотнинг яхшилиги, лутфу карамидир. Ким мана шу нарсага амал қилса, неъматларни катта-кичикка ажратмай, барчасини бирдек қадрласа, Аллоҳнинг неъматларини тан олган ва У Зотга шукр қилган бўлади. Ўз навбатида Аллоҳ таоло бундай бандага неъматларни бардавом ва зиёда қилади.
Ноннинг ушоғи ёки бир бурда нон ҳам аслида бутун ноннинг кичкина бўлагидир, холос. Кўзимизга илмаган ушоқ ҳам йиғилса, бутун нон бўлади. Шундай экан, бизлар барча неъматларнинг қадрига етиб, уларни кичик санамаслигимиз лозим. Акс ҳолда, киши неъматларга нонкўрлик қилган бўлади. Неъматларни қадрлашни, уларни кичик санамай барчасига бирдек яхши муомалада бўлишни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрганишимиз керак. У зот бу борада ҳам бизга ўрнакдирлар.
Умуман олганда, нон бандаларнинг энг асосий ризқи ҳисобланади. Ҳадисларнинг бирида нонни эъзозлаш, уни увол қилмаслик лозимлиги таъкидланган. Мусо ат-Тоифий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Нонни ҳурматланглар (яъни, қадрига етинглар). Чунки Аллоҳ уни осмоннинг баракотидан туширган ва Ернинг баракотидан чиқарган” (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Бизда ортиб қолган овқатларни нонларни ахлатларга ташлаб юбориш исроф, деган тушунчаси бор. Афсус одамлар бизларни кўрсин эшитсун деб дабдабозлик тўйларда, маросимларда, рестаран, ошхоналарда нонлар овқатлар ноз-неъматлар ортиб қолади. Бу таомлар исроф нес-нобуд бўлиб ахлатга ташлаб юборилади.
Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-ояти орқали “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” дегани барчага тегишлидир.

Ҳикмат домла Жамолов,
Когон шаҳар "Алишер Навоий"жомеъ масжиди имом-хатиби 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram