Исрофдан сақланайлик
15 август 2022 й.
586 марта ўқилди.

Исрофдан сақланайлик

Аллоҳ таоло инсонларни яратиб, уларни Ер юзини макон тутиб, ундаги неьматлардан фойдаланиб ҳаёт кечиришга буюрди.Яна бандаларига беҳисоб неьматларни бериб қўйди. Аллоҳ таолонинг ўзи бу ҳакда Қурьони каримда бундай марҳамат қилади:"...Шунингдек, еб- ичинглар, лекин исроф қилманглар! Зеро, У исроф қилгувчиларни яхши кўрмас".
Аллоҳ таоло Қурьони  Каримда мўминларнинг сифатларини зикр қилиб уларнинг исрофгар ҳам, хасис ҳам бўлмасликларини баён этади: 
яьни: " (Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик  ҳам қилмаслар, тутган йўллари ) бунинг ўртасида- мўтадилдир" .
Лекин таасуфлар бўлсинки, бугунги кунда келиб аксарият ҳолларда исрофдан сақланишга эьтибор бермаймиз, исрофгарга айланиб қолаётганимизни сезмаймиз.Тўй- ҳашамларни марака- маросимларни меьёридан ортиқча, дабдаба ва исрофгарчиликка йўл кўймаган ҳолда ўтказишимиз лозим. Тўйларда сарфланадиган ортиқча маблағларни ёш келин куёвларнинг келажак ҳаётларида  зарур бўлган маиший жиҳозларга сарфланса айни савобли иш қилган бўламиз. Аллоҳ таоло Қурьонда шундай марҳамат қилади:  яни: ... Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир.Шайтон эса, парвардигорига ўта ношукр эди".
Исрофнинг катта-кичиги йўк. Ном чиқариш, обрў қозониш, бошқалардан устун ёки пулдор эканини кўрсатиш, зиёфат ва маросимларни бошқаларникидан бир неча баробар дабдабали, серчиқим қилиш ҳам исрофнинг кўринишларидандир.
Ҳамма ишда меьёр яхши, мўьтадиллик яхши. Менга бойлик бериб қўйилибди, деб уни ҳар томонга сочавериш, айниқса буюрилмаган ишларга харжлаш савоб ўрнига гуноҳ эшикларини очиб юбориши мумкин. Бунинг ўрнига маҳалладаги ночор яшаётган оилаларга  уларнинг кам- кўстини қилиб бериш, ўкиш ҳақи пулини тўлай олмаётган талабаларга ёрдам берсак энг савобли ишга қўл урган бўламиз.
Ундан ташқари уйланиш учун маблағ топа олмаётганларга ёки қарзини тўлай олмаётган муҳтожларни қуллаб юбориш мумкин.
Исрофгарликнинг охири надомат билан тугайди, ҳалокат билан якун топади.Шамини кундузи ёндирган одамнинг туни қоронғу бўлади.Пулини, молини, бошқа беҳуда нарсаларга сарф қилган киши оғир кунда ўзи ҳам хор бўлади.
Бир донишманд " саховатли бўл, амма исроф қилма, тежамкор бўл, лекин бахил бўлма". Исроф сахийлик эмас, тежамкорлик бахиллик эмас. Тежамкор киши асло фақир бўлмайди, балки икки дунё саодатига эришади.
Исроф деганда фақат маблағ, бойлик ёки мулкни совуриш тушинилмайди, балки қимматли вақтни беҳуда ўтказишлик, фойдали ишларга сарфламаслик ҳам исрофдир.Куч-қувват ва салоҳиятни эл-юртга ёки ўзига фойда келтирмайдиган нарсаларга йўллаш ҳам исрофдир.
"Исрофнинг катта кичиги бўлмайди" , дейишади. Исрофнинг энг оғир гуноҳ эканлигини ҳис этайлик. Ҳамма ишда тежамкор ва тадбирли бўлиш мусулмон аҳлоқининг зарур шартларидан эканлигини унутмайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни неьматларни исроф қилмайдиган, неьматларга шукр ва тежамкорлик билан муносабатда бўладиган солиҳ бандаларидан қилсин.

Ғиждувон туман  " Тошмасжид"   масжиди   
имом -хатиби   Рахмонов     Луқмон.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram