Истиғфор
08 сентябр 2018 й.
1829 марта ўқилди.

 Истиғфор

Бизларни соф акидага йуллаган Аллох таолога битмас туганмас хамду санолар бўлсин. Бизларга энг мукаммал ақийдани баён қилиб берган Пайғамбаримизга саловоту саломлар бўлсин.
Банда гоҳида билиб-билмай хато, гуноҳ қилади. Агар у хатодан қайтмаса ўзига ва атрофидагиларга жабр килади. Хато қилган инсон тавба қилиб, истиғфор айтиб, Аллохдан гуноҳларининг кечирилишини чин дилдан сўраши лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) гарчи гуноҳ ишлар қилишдан сақланган бўлсалар ҳам доим тавба қилиб юришлари биз уммат учун ўрнак ва тарғибдир. Чин кўнгилдан қилинган тавба ва айтилган истиғфор фазли буюк, савоби улуғ бўлиб, Аллоҳ таоло бу тавба қилгувчи бандасини гуноҳини кечиради. 
Расулуллох (с.а.в) "Эй инсонлар! Аллоҳ таолога тавба қилинглар ва ундан мағфират сўранглар! Мен хам Аллоҳ таолога ҳар куни юз марта тавба қиламан"-деб марҳамат қилганлар. (Имом Муслим ривояти). Демак банда ҳар доим истиғфор айтиб юриши суннатга мувофиқ ишлардан биридир. Абу Саид Худрийдан (р.а) ривоят қилинади Пайғамбар (с.а.в.) дедилар: "Иблис айтди: "Улуғлигинга ва Иззатинга қасам, модомики одам фарзандларининг рухи жасадида экан мен уларни йўлдан оздиравераман. Аллох таоло деди: "Иззатим ва Буюклигимга қасам, модомики бандаларим менга истиғфор айтар экан, Мен уларнинг гуноҳларини кечиравераман". (Имом Ахмад Хоким ривояти). Дархақиқат, истиғфор банда учун берилган энг катта имконият, гуноҳлардан покланиш учун улуғ амалдир.
Улуғ олимларимиз истиғфор борасида қуйидагиларни айтишган: Ғам ва ташвишлардан қутулишни хоҳласанг истиғфор айт. Юрагинг сиқилса, ишинг юришмаса, қашшоқликка йўлиқсанг истиғфор айт. Савдойингдан барака кўтарилса, бой бўлишни хоҳласанг истиғфор айт. Фарзанд талабида бўлсанг, оиланг тинч бўлишини хоҳласанг истиғфор айт.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоху анҳу Расулуллох саллаллоху алайҳи ва салламдан ривоят қилади: "Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша банда учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулишни, тангликдан чиқиш йўлини пайдо қилади, уни ўзи уйламаган томонда ризқлантиради. "(Абу Довуд, Ахмад, Хоким ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни истиғфор айтувчи бандаларидан бўлишимизни насиб айласин.
 
Когон туман “Шохи Нажаф” масжиди 
имом хатиби Асадов Ҳусен
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram