Истиқлол неъмати
01 сентябр 2024 й.
42 марта ўқилди.

 Истиқлол неъмати 

Ҳар бир мусулмон ўзи яшаб турган муҳитига эътиборли бўлиши керак. Ўз тарихини ўрганиб, ундаги ютуқларни янада ривожлантиришга, камчиликларни эса тузатишга ҳаракат қилиши, лўнда қилиб айтганда замонавий зийрак инсон бўлиши лозим. Дўст-у душманни таниркан, ўз дини кўрсатмаларига мувофиқ уларга муносабат билдириши, унга ўзлигини қайтарган фурсатларни қадрлаши шарт. Зеро неъматни ҳақиқий маънода таниш ва унга шукр қилиш мусулмон ўзининг бурчи эканини яхши билади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда, Иброҳим сурасининг 5-оятида қуйидагича марҳамат қилади:
"ولقد ارسلنا موسى بآياتنا ان أخرج قومك من الظلمات الى النور و ذكرهم بايام الله .." 
"Биз Мусони Ўз оятларимиз билан "қавмингни зулматдан нурга чиқар ва уларга Аллоҳнинг кунларини эслат" дея жўнатдик".
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоят қуёши қилиб юборгани сингари, Мусо алайҳиссаломни ҳам қавмини залолат ботқоғидан ҳидоят нурига чиқарувчи буюк элчи қилиб жўнатди. У зотга турли мўжизалар бериб пайғамбарлигини тасдиқлади ва илоҳий оятлар нозил қилди. Буюк Раббимиз Мусо алайҳиссаломга ўз қавмини ҳидоят қилиш вазифасини юкларкан, у зотга инсонни тафаккур ва шукрга чорловчи яна бир муҳим нарсани айтди. У ҳам бўлса ўтмишдаги ютуқ ва яхшиликлар. У зот "Уларга Аллоҳнинг кунларини эслат" деди. Бунинг маъноси, Аллоҳ таоло инъом этган ютуқлар, берган неъматлар, Фиръавннинг шиддатли зулмларидан қутулиш, уларнинг орасидан кўплаб пайғамбарлар чиқиши, душманларининг хор бўлиши ва ҳоказо, Аллоҳ ато этган кўплаб яхши кунларни эслатишни буюрди. Нега? Чунки инсон ўтмишдаги зулму ситамни эсласа, уни мулоҳаза қила олса, ҳозирги ҳолига шукр қилади ва келажакдаги қадамларини тўғри ташлайди.
Азизлар, бизнинг ҳам ўтмишимизда шундай "Аллоҳнинг кунлари" бор. Улардан бири ҳозир биз арафасида турган мустақиллик неъматидир. Истиқлол биз учун буюк неъмат, зулмдан қутулиш, буюк қайтиш ва ўзликни англаш бўлган эди. Бунинг нақадар буюк неъматлигини англаш учун ундан олдинги даврга назар солиш кифоя. Шунинг учун бу гўзал юртимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва то қиёматгача сақлаб қолиш йўлида ҳар биримиз қўлимиздан келган хайрли ишларни қилишимиз керак. Баъзилар "Исломда бунақа байрам йўқ, ёки, Бу Мусо алайҳиссаломга айтилган гап бу, бизга алоқаси йўқ" дейишади. Тўғри, бу ижтимоий байрам ва мустақиллик сабаб мусулмонларнинг рўшнолик кўргани учун уни яхши кўришимиз ва ўша кунда хурсандчилик қилишимиз хайрли ҳисобланади. Қолаверса, яна шуни билишимиз керакки, олдинги пайғамбарларга нозил қилинган ва бизнинг шариатда унинг ҳукми ўчирилмаган кўрсатмалар бизлар учун ҳам шариат ҳисобланади.
Бунга беeътибор қарайдиганлардан бўлмайлик.
Кириб келаётган ватанимизнинг мустақиллик кунини Аллоҳ таоло барчамизга муборак қилсин!
Устоз Улуғбек домла Жиянов
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:51
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram