Ихтиёрий садақа
09 июн 2020 й.
977 марта ўқилди.

 

Ихтиёрий садақа

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайр-эҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. Албатта, садақанинг бу тури ҳам соҳибининг ўзига катта фойдалар келтиради.
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَتَدْفَعُ عَنْ مِيتَةِ السُّوءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا تَصَدَّقَ أَحَدٌ بِصَدَقَةٍ مِنْ طَيِّبٍ - وَلَا يَقْبَلُ اللهُ إِلَّا الطَّيِّبَ - إِلَّا أَخَذَهَا الرَّحْمَنُ بِيَمِينِهِ، وَإِنْ كَانَتْ تَمْرَةً فَتَرْبُو فِي كَفِّ الرَّحْمَنِ حَتَّى تَكُونَ أَعْظَمَ مِنَ الْجَبَلِ، كَمَا يُرَبِّي أَحَدُكُمْ فَلُوَّهُ أَوْ فَصِيلَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ. وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: وَتَصْدِيقُ ذَلِكَ فِي كِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ ﮋﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉﮊ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Термизий: «Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидадир: «Аллоҳ рибони нобуд қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا». رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири: «Аллоҳим! Инфоқ қилувчига ўринбосар бергин», дейди. Иккинчиси эса: «Аллоҳим! Мумсикка йўқотиш бергин», дейди», дедилар».
Иккисини икки Шайх ва Насоий ривоят қилишган.
Садақа эса сиртдан молнинг озайишига ўхшаб кўринса ҳам, аслида, Аллоҳ таоло садақаси берилган молни баракали қилиб қўяди. У эгасига юқади, бахт-саодат келтиради ва бало-офатлардан сақлайди.
Садақа ва хайр-эҳсон берувчи қўл яхши қўл, баракали қўл, хайр-эҳсонли қўл, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган, Аллоҳга ва Унинг Расулига хуш келадиган қўлдир.
 
«Руҳий тарбия» китобидан 
Манба: islom.uz
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram