ЖАННАТДАГИ ҚАСРЛАР, ҲОВЛИЛАР, УЙЛАР ВА МЎМИН БАНДА ЭРИШАДИГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА.
24 феврал 2021 й.
1156 марта ўқилди.
ЖАННАТДАГИ ҚАСРЛАР, ҲОВЛИЛАР, УЙЛАР ВА МЎМИН БАНДА ЭРИШАДИГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алаиҳи васалламдан сўрадик. У зот: "Жаннатдаги дурдан бўлган қасрдир. У қасрда қизил ёқутлик етмишта бино бор, ҳар бир бинода тоза забаржадлик етмишта уй бор, ҳар бир уйда етмишта сўри бор, ҳар бир сўрида турли-туман етмишта кўрпа-тўшак бор, ҳар бир тўшакда ҳурлардан бўлган етмишта аёл бор ва ҳар бир уйда етмишта дастурхон, ҳар бир дастурхон устида турли-туман етмиш хил таом, ҳар бир уйда етмишта ёш ўғил ва қиз хизматчилар бор. Аллоҳ таборака ва таоло мўминга бир мартада буларнинг барчасига етадиган қувват ато этади", дедилар. (Ибн Ваҳб ривояти).
Ибн Зайд отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Албатта, бир кишига бир дурдан ясалган қаср берилади. Бу қасрда етмишта хона бор, ҳар бир хонада ҳурлардан бўлган бир аёл ва ҳар бир хонада етмишта эшик бор, ҳар бир эшикдан жаннат ҳидлари кириб туради. Бир эшикдан кирган ҳид бошқа эшикдан кирган ҳидга ўхшамайди", дедилар ва Аллоҳ таолонинг: "Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини бирор жон билмас". (Сажда сураси, 17-оят), оятини ўқидилар". (Ибн Ваҳб ривояти).
Бурайда ибн Хосибдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни тонгда турдилар ва Билолни чақириб: "Эй Билол! Нима сабабли жаннатга мендан олдин кирдинг. Жаннатга кирсам, олдимда оёғинг товушини эшитдим. Сўнг тўрт бурчакли, олтиндан тикланган қасрни кўрдим ва: "Бу қаср кимники?" деб сўрадим. "Бир арабники", дейишди. Мен: "Мен арабман, бу қаср кимники?" дедим. "Муҳаммаднинг соллаллоҳу алайҳи васаллам умматидан бўлган кишиники", дейишди. "Мен Муҳаммадман! Бу қаср кимники?" дедим. "Умар ибн Хаттобники", дейишди". Шунда Билол розияллоҳу анҳу: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳар қачон азон айтсам, дарҳол икки ракат намоз ўқийман ва қачон таҳоратим кетса, дарҳол таҳорат оламан, зиммамда Аллоҳ таоло учун икки ракат намоз бор деб биламан" (яъни, икки ракат намоз ўқиб оламан), - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шу икки (хислатинг) сабабли экан", - дедилар". (Имом Термизий ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳад" ни ўн марта ўқиса, унинг учун жаннатда бир қаср бино қилинади. Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср, ким ўттиз марта ўқиса, учта қаср бино қилинади", - дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Ундай бўлса, қасрларимизни кўпайтириб олайлик", - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ янада кўпайтириб бергувчи зотдир", - дедилар. (Имом Доримий ривояти).
Манбалар асоси "Жаннат васфи" китобидан.
Бухоро шаҳар “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Рахимов Абдулбосит.
«орқага