Қадр кечаси фазилати
16 май 2020 й.
1071 марта ўқилди.

 
Қадр кечаси фазилати

Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ҳақ билан ботилни ажратувчи очиқ оятлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир.
Рамазон ойи ҳар доим ойларнинг султони, саййиди, энг яхшиси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолаверади. Рамазон ойининг фазилатлари кўп. Аллоҳ таоло у ой кечаларидан бирини "Муборак кеча", - деб номлади. Унда қилинган ҳар қандай яхши амал минг ойда қилинган солиҳ амаллардан яхшидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: "Албатта, Биз уни (Қуръонни "Лавҳул-маҳфуз" дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир". (Қадр сураси, 1-5-оятлар).
Оятдаги улуғ кеча Рамазон ойининг 27-кечаси эканига далолат қиладиган ҳадислар бор. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунининг тоқ кунларидан қидиринглар", - деганлар. (Муттафақун алайҳ).
Имом Насафий тафсирида Зирр ибн Хубайш розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Қадр Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси, деб, айтгани ва жумҳур уламолар бунга иттифоқ қилишгани келтирилади.
Абу Довуд Таёлисий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "У кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди...", - дедилар. Қадр кечаси осойишталик, омонлик ва баракот билан тўладир.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: "Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени гуноҳларимни кечиргин" - деб айтгин, - дедилар". (Имом Термизий ривояти).

 
Пешку тумани “Ҳалим Полвон” жомеъ масжид

имом-хатиби Хамроев Рустам 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:40
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram