Қариндошлик риштаси
09 июл 2020 й.
1058 марта ўқилди.

 

Қариндошлик риштаси

Абу Бакрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Таоло уқубатини бу дунёда тезлатиб ва охиратга ҳам олиб қўядиган гуноҳларнинг энг лойиғи – қариндошлик алоқасини узиш, иккинчиси боғий», дедилар». (Имом Бухорий, «Ал-адаб ал-Муфрад» китобидан).
Эй қариндош, ғафлатдан уйғон! Сен юз ўгириб кетмоқчи бўлаётган кимсанинг кимлигини унутма! У аканг ёки укангдир, у опанг ёки синглингдир. У энг яқин қариндошингдир. Уларга нисбатан қалбингда нафрат уйғонса, улардан юз ўгириб кетишни ихтиёр қилганинг вақтида бир дақиқа шошма. Ҳа, сени дўзах оловидан асраб қолиш учун шу бир дақиқа кифоя қилади. Шу бир дақиқа ичида Аллоҳнинг айтганларини бир пас қалбингга солиб, инсоф билан ақл юритгин. Шу бир дақиқа ичида жоҳиллик уйқусидан уйғонишга ўзингга куч топа олсанг бас.
Эй кўнгил, агар сен шайтоннинг йўлига адашиб кириб қолган бўлсанг – қариндошларингдан узоқлашган бўлсанг, эсингни йиғиб олгин-у  Раҳмон йўлига қайтишга шошил. Қариндошларинг билан сен талашаётган нарса, гарчи сенга ўзингникидек кўринаётган бўлса-да, аслида сеники эмас. Сен талашаётган нарса сенга ҳам, қариндошларингга ҳам вафо қилмайди.  Сен талашаётган нарсага эга чиқишинг ҳам мумкин, аммо кўп ўтмай уни барибир ташлаб, боқий дунёга кетасан. Агар қариндошларингга силаи раҳм қилсанг, уларга меҳр кўрсатсанг, сен охиратга ёруғ юз билан борасан. Охират эшигининг калитини қўлга киритган бўласан. Ҳисоб куни келганда Аллоҳ ҳузурида қариндошларингга муносабатингдан ҳисоб бергайсан.
Ёмонликка қадам қўйишдан олдин, бир дақиқагина шуларни ўйла. Шу бир дақиқа сенинг бошингга охиратдаги шараф тожини кийдиради.

Ромитан туман бош имом-хатиби Б. Жўраев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram