Кечиримлилик юксак фазилат
03 июн 2016 й.
2878 марта ўқилди.

 Кечиримлилик юксак фазилат

 
Аллоҳ таоло бандаларини гуноҳини кечирувчи Зотдир. Кечиримлилик қанчалик  буюклигини Одам алайҳиссалом тавбасини қабул қилгандан  билса бўлади. Аллоҳ таоло бандаларини ҳам бир- бирларини айб нуқсонларини, хато-камчиликларини кечиришга буюрган: 
“...балки (уларни) авф қилиб кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?!(Нур,22).
 Юксак хулқ соҳиби бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада энг катта ибрат бўлганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор кишини ё хотинларини ёки ходимларини қўллари билан урмадилар. Ва яна бирор киши томонидан ўзларига етган озорга ўч олмадилар. Фақатгина Аллоҳ ҳаром қилган нарса беҳурмат қилинса, Аллоҳ учун ўч олардилар”(Муслим ривояти) 
У зотниинг ниҳоятда кечиримлилик бўлганликлари, у кишини бошларига оғир кунларни солган мушриклар раҳнамоси бўлган  Абу Суфённи ҳам, амакилари Ҳамзани ўлдирган  Ваҳшийни ҳам кечириб юборганликлари кечиримлиликнинг олий намунасидир.
Афсуски, ҳозирда кундалик ҳаётда ўта қаттиққўл, мутакаббир инсонлар учраб туради. Улар бировларни айб -нуқсонларини, хато- камчиликларини қидириб, уларни ёмонлашни, танбеҳ беришни яхши кўрадилар. Ҳеч ким камчилик ва хатодан холи эмас. Инсоннинг олийжаноблиги, иззату шарафи унинг кечиримлилигида намоён бўлиши билан унинг мартабасини янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. 
Уббода ибн Собит розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  саҳобаларга : “Мен сизларга Аллоҳ бандаларини даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми, дедилар. Саҳобалар: “Ҳа айтинг”, дейишди. Шунда Он ҳазрат: “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг”, деб марҳамат қилдилар. 
Ислом динида ёмонликка доимо яхшилик билан жавоб қайтариш фазилатли амаллардан саналади. Албатта, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш фақат сабр тоқатли, икки дунёда ҳам улуғ насибага эга бўлган ва бўладиган кишиларнинг феълидир. Билиб билмай айб-нуқсон ва хато-камчиликларни қилган кишиларга бир имконият бериб, уларни кечиришимиз инсоний ва мусулмонлик бурчимиздир. 
Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни шундай кечиримлилик фазилатига эриштирсин.
 
 Жондор туман 
Работўғлон жоме масжиди 
имом хатиби: Алламурод Раҳмонов    
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram