КИБР- ЭЗГУЛИК ЙЎЛЛАРИНИ ТЎСУВЧИДИР
17 май 2023 й.
255 марта ўқилди.

 КИБР- ЭЗГУЛИК ЙЎЛЛАРИНИ ТЎСУВЧИДИР

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамдлар айтамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин!
Инсон берилган нафс ва муҳаббат неъмати билан ҳаёт кечирар экан, доимий ҳолатда кураш ва имтиҳон ичида ҳаракат қилади. Солиҳ бандалар Аллоҳ таолонинг зикри ила қувонсалар , хатокорлар эса, гуноҳлар қилиб хурсанд бўладилар. Аллоҳ таоло бандаларини Ўзининг ибодатини бажариб, дунёда хизмат қилиб қолишларини буюрди.
Инсонга ато этилган ақл ва тафаккур аслида жаҳолат ва разолатга бошламайди. Аллоҳ таолони таниш ва камтарликка даъват этади. Ақлини Қуръон ва Суннат, саҳобаларга боғлаган мусулмон нажотга эришади. 
Дунё зийнати – молу мулк, аёл, бола чақа ва ҳоказолардир. Аллоҳ таоло инсониятга мазкур неъматларни бериб, Ўзини шу неъматлар орқали танишни буюрди.  Бир инсонга илм ва мол берилган бўлса, албатта у Аллоҳ йўлидаги тартиботларга амал қилади ва Аллоҳ таолонинг ризолигига эришади.

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
(Эй пайғамбар,айтки) агар сизлар Аллоҳни севсангиз,менга эргашинг,Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ Ғафур ва Роҳиймдир.
Оли Имрон сураси, 31- оят

Мазкур оятда Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабибига эргашишни буюриб, ҳақиқий мутавозеинларнинг йўлларини белгилаб берди. Аллоҳ таоло биз эркак ва аёлни Аллоҳ ва росули томон чақирмоқдаки, бунда мислсиз ҳикматлар ёзилган. Аллоҳ сизга ва руҳингизга инсоний муҳаббат берди. Бу муҳаббатни Аллоҳ ва росулининг йўлига ишлатингки, ғолиб бўласиз. Аллоҳ ва росулини  севишданда ортиқ саодат йўқ. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севиб, ҳабибимизга етишиш, мағфират бўлинишимизга сабаб бўлади. Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам камтарин ва ўта тавозели зот эдилар. Ёш болаларга биринчи салом берар, кийимларини ўзлари тикар, уй ишларига ёрдам берар ва хизматчилар билан бирга таомланаг эдилар. Ҳабибимизнинг ҳаётларида бирон бир мутакаббирликни топа оламизми?!
Юқоридаги оят баъзи қавм Росулуллоҳга биз фақат Аллоҳ таолони яхши кўрамиз деганларида, нозил бўлган экан.
Бу муборак ояти кариймалар Муҳаммадий йўлга муҳаббат қўйишга чақирмоқда. Чунки Аллоҳни севган Пайғамбарни йўлида юриш Аллоҳ таолони Росулуллоҳ орқали танишни ўргатади. Аллоҳ таолога тоат билан амал қилган ва Унинг ҳузуридан ҳақ динни етказган набийга эргашиш орқали бандаларини рахмат ва кўплаб мағфират қилади.
Шунинг учун камтарин бўлган мўмин ва мўминалар бу дунёда мақсадларига тез эришадилар.
Ҳадиси муборакда айтилади: Ким Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ таоло ҳам уни улуғлайди. Кеккайганларни Аллоҳ тубанлаштиради. Аллоҳни кўп эслаганни,Аллоҳ ҳам севади.
Кибр ва манманлик эзгулик ва хайр йўлларини тўсади,Аллоҳ берган мол орқали инсонларга кибр қилган шуҳратпарастларни қалбларини ўлдиради.
Охират бахтининг кушандаси- ҳасад, кибр ва бойликка муккасидан кетишдир.
Эркак ўз қизи ва аёлини ҳар бир харакатида кибрни илғаганда, дарров панду насиҳатга ўтиши лозимдир. 
Зеро шайтон энг биринчи ҳужумини аёлга қаратгандир. Такаббур бўлмаган инсон биров билан низолашмайди ва моли, илмини мақтамайди. Аллоҳни йўлади юрийди.
Кибр билан бадбахт бўлиб қолиш икки дунё савобидан бенасиб қолади.
Ислом тарихида шонли амалларни бажариб ўтган саҳобалар камтар ва фазилатли ҳаёт кечирдилар.
Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳу таъала марҳамат қилдилар: Динор сўзи “дин” ва “нор” яъни, дин ва дўзаҳ сўзидан иборат. У ким учундир Дин, ким учундир Нордир. Уни ҳақли бўлиб олган одам учун диндир ва ноҳақ олган одам учун нордир, дўзахдир .
Динору дирҳамга алданиб, ўша орқали кибр қилиб инсон ва неъматларни менсимасдан ҳаёт кечирган инсон адашади ва хато қилади. 
Покиза йўл билан топиб, дини ва аҳли учун сарфлаган, унинг орқасидан такаббурлик қилмаган бандаларга неъматларини зиёда қилади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни камтар ва саодат аҳлларидан бўлишимизни насиб этсин!

Бухоро шаҳар, “Имом Ғаззолий” жоме масжиди
имом-хатиби Жасур домла Панжиев

 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram