ҲУКМ ОЛИШГА КИМЛАР ҲАҚЛИ
16 май 2023 й.
392 марта ўқилди.

 ҲУКМ ОЛИШГА КИМЛАР ҲАҚЛИ

Аҳли сунна вал жамоага мансуб тўрт мазҳабда ҳукмлар Қуръони карим ҳамда ҳадиси набавийдан олинади. Агар ушбу иккита манбадан топилмаган тақдирда ижмоъ ва қиёсга суянилади. Буларга тааллуқли алоҳида илм шаклланган ва бу фанга “Усулул фиқҳ” дейилади
Қуръони каримдан кимлар ҳукм олишга хақли? Аҳли сунна уламолари иттифоқига кўра ҳукмни фақатгина мужтаҳидлар олишга ҳақли. Бу борада ислом тарихида илк даврларда шаклланган мазҳаблар ва уларнинг соҳиблари мужтаҳид эканлигига шу замон уламолари иттифоқ қилганлар ва уларнинг мазҳабларига эргашганлар. 
Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ “Тўрт мазҳаб асосли ва уларнинг машҳурлиги ва унга эргашувчилар кўплиги учун тўрт мазҳабга хилоф бўлган бошқа мазҳабга амал қилиш дурустмас, деб ижмоъ қилингандир”, дейдилар.
Уламолар ижтиҳод ва мужтаҳид тушунчаларига мукаммал тариф бериб шундай дейишган. Шаръий истилоҳда “Ижтиҳод – фақиҳ мужтаҳиднинг диний ҳукмларни билишга, асл манбаълардан диний ҳукмларни чиқаришга бор куч салоҳиятини ишга солишидир”.
Мужтаҳиддан қуйидаги илмларни мукаммал билиши талаб этилади. Қуръони карим ва унга тааллуқли бўлган илмларни барчасини мукаммал эгаллаган бўлиши, ҳадиси шариф, умуман олганда ҳадис илмига оид барча илмларни мукаммал билиши, салаф уламоларнинг сўзлари, ижмоъларини билиши, Усулул фиқҳ илмидан хабардор бўлиши, араб тилини мукаммал эгаллаган бўлиши, қиёс илмидан хабардор бўлиши зарурлиги келтирилган. 
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳукмга олишда нималарга мурожат қилишлари хақида: “Биринчидан Қуръонга мурожат қиламан. Керакли хукмни ундан топа олмасам, Пайғамбар суннатларига ва ул Зотдан ишонарли ровийлар орқали ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларга мурожат этаман. Улардан ҳам тополмасам, саҳобалар сўзларини назардан ўтказиб истаганимни оламан, истамаганимни тарк этаман. Сўнгра саҳобалар сўзларидан бошқаларнинг сўзларига ўтаман. Иброҳим Наҳаъий, Шаъбий, Ҳасан Басрий ва ибн Сирин каби мужтаҳидларга келганда, мен ҳам улар каби ижтиҳод қиламан”, деганлар. Аммо бундан 250 йил олдин юзага келган мазҳабсизликни иддао қилиб мусулмонларни кофирга чиқариб уларни қони, молини ҳалол билган турли номдаги тоифалар мазҳабларни инкор қилишиб ўзларини Қуръони ва Ҳадисга амал қилувчилармиз деб кўрсатиб, Қуръон ва ҳадис турганда мазҳабга эргашилмайди деган баҳона билан ўзларига оғдириб олишга, мазҳабсизлик ғояларига  эргаштиришга интилишди. Уларнинг иддаоларича ҳар бир мусулмон Қуръон ва ҳадисдан тўғридан тўғри хукм олишга ҳақли, дейдилар. 
Бугунги кунда юзага келган асосий муаммоларга мазҳабсизлик сабабдир. Ундан ҳам ёмони ўзларига қўшилмаган мусулмонларни куфрда айблаш, уларга суиқасд уюштириб қатл қилиш, борган жойларида мавжуд ҳукуматга қарши фитна қўзғаб боғийлик қилиш ва ҳ.к. Бу иддаолар мусулмонларни чалғитишдан бошқа нарса эмас.
Эътиборли одамга мазҳаб нимадан хукм олишини тушунтириш оддий. Исломнинг беш устуни бўлган барча амалларни ҳанафий мазҳаби асосида амалга оширилса, мисол учун кундалик ибодатларда таҳорат қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, хаж зиёратини каби амалларнинг барчаси мазҳаб уламолари томонидан Қуръон ва ҳадисдан тўғри амал қилиб кетаверадиган қилиб ҳукм олинган. Ҳеч қайси бири Қуръон ва ҳадисдан ташқаридан олинган эмас. Шундай экан мазҳабларга таъна қилмаган ҳолда уларга эргашишлик лозим бўлади.
 
“Ҳазрати Бобо” жомеъ масжиди имом-
 хатиби Суннатуллоҳ Фахриев
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram