Кийиниш одоби
07 март 2023 й.
867 марта ўқилди.

Кийиниш одоби

Либос инсоннинг ички ва ташқи оламини уйғунлаштирган бамисоли кўзгу кабидир. Либос ҳар бир инсоннинг ҳаё, ор ва номусининг тарбияси ифодасидир. Кишининг кийимига қараб унинг эътиқоди, дунёқараши ва ахлоқини билиб олса бўлади. Инсоннинг ҳаёси қанчалик кучли бўлса, устидаги либоси ҳам шунга яраша бўлади. Кишининг ҳаё ва итоати камайганда либослари қисқаради. Ҳаёси кучайганда эса либослар ҳам шунга яраша бўлади. 
Либос ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Эй одам болалари! Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир...” (Аъроф сураси, 26-оят). Ушбу оятда Аллоҳ таоло либос ҳақида сўзлаганда энг аввало авратни ёпадиган либосни зикр қилди. Демак, ҳар бир эркак ва аёл учун либосдан кўзланган энг асосий мақсад, авратни ёпишликдир. Қолаверса, либосни аврат беркитиш шартларини бажарган ҳолда зийнат учун ҳам кийиш мумкин. Аксинча, авратга эътибор қаратмасдан фақатгина зийнат сифатида кийиш эса мумкин эмас. Мўминлар саййидаси, Сарвари коинот Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гавҳарлари Фотима розияллоҳу анҳу, хусусан аёллар ҳақида шундай деганлар . “Энг яхши аёл –номаҳрам эркакларнинг хаёлларида кезмаган аёлдир!”.                
Эркак кишининг аврати киндик остидан, то тиззасигача, аёл кишининг аврати эса юзи ва кафтидан бошқа барча жойи аврат хисобланади. Шундай экан авратни ёпиб юришлик, ибодатда хам бошқа жойда ҳам фарз хисобланади.
Кийинишда динимиз белгилаган, урф – одатларимиз миллийлигимизга хослик мақсадга мувофиқдир.
Баъзида кўча-кўйда юрганда кўзимиз тушиб қолади, ажнабийча ёзувли ёки чала йиртиқ жинси шимга ўхшаш кийимларни кийиб олган кимсаларни. Бу каби кийим биз мўъмин мусулмонларга номақбул ҳисобланади. Одатга хилоф кийинишлик ҳам макрух ҳисобланади. Бундан ташқари бошқа динга тарғиб қилувчи белгилардан ишланган кийимларни кийишлик мутлақо дуруст бўлмайди. Аллоҳ барчамизга кифоя қилсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ҳам ўшалардандир”, (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Мўмин киши ҳаргиз эҳтиёткор бўлмоғи керак бу каби ҳолатлардан.
Динимиз ҳар бир ишда мўътадилликка чақиради. Яъни, кийинишда ҳам ўртаҳоллик маъқбул кўрилади. Кишида кийим кибр учун эмас ,бировни ўзига жалб қилиш учун эмас, магарам зийнат учун, авратни беркитиш учун хизмат қилмоғи даркор.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди”, деганларида, бир киши: “Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)”, деганида, у зот: “(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир”, дедилар.
Яратган барчамизни ҳақ йўлида бардавом ва баркамол айласин!

Бухоро шаҳар “Тагбандбофон” масжид
имом-хатиби Кароматов Салоҳиддин

 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram