Конститутция – хотиржам ҳаёт меъзони
06 декабр 2014 й.
3037 марта ўқилди.

Конституция – хотиржам ҳаёт меъзони

          Улуғ устозларимиздан Алихонтўра Соғуний« Хар бир инсонни муқаддас тўртта нарсаси бўлади, улар:
1. Озодлиги.
2. Меҳнати билан топган молига эгалик килиши.
3. Туғилиб ўсган она юрти.
4. Асрлар давомида асраб-авайлаб келаётган муқаддас дини.
Шу  тўрт нарсага эга бўлмаган  инсон инсонийлик шарафидан махрумдир»,  деганлар.
       Бугунги кунда бу тўрт неъматни бизда бўлиши Аллох таолонинг барчамизга берган инъомидир. Истиқлолга эришганимиздан кейин динимиз, миллий кадриятларимиз, маънавий-маданий меъросларимиз, урф-одатларимиз кайта тикланди. Кадриятларимизни асосини ташкил килган Ислом дини таълимотларидан халқимиз бахраманд бўла бошлади. Мустабид тузум даврида қаровсиз ташлаб, омборхоналарга айлантирилган масжидлар, мадрасалар,зиёратгоҳлар кайта тикланиб, мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Ҳар йили юртимиздан ўн мингдан ортиқ мусулмонлар Ҳаж ва Умра зиёратини килиб келмокдалар. Хусусан  аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониятларга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида куръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафасига оид ўнлаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди.  Имом Исмоил Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бахоуддин Нақшбанд, Абдухолиқ Ғиждувоний, Бурхониддин Марғилоний, Алишер Навоий, Ахмад Фарғоний каби ватандошларимизнинг номлари юксак мақомга кўтарилди.
        Юртимизни кун сайин обод бўлиб, ҳар бир соҳада ривожланиб боришида конституциямизнинг ўрни жуда муҳим. Шу йилнинг 8-декабрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 22 йил тўлади. Конституциямизга назар ташлаганда, миллатимизни ўзига хос қадриятлари, шаркона урф-одатлари кўринади. Бир неча асрлардан буён аждодлардан авлодларга,ота-оналардан фарзандларига, устозларидан шогирдларига меърос бўлиб ўтиб келаётган ажойиб анъаналаримиз, инсоний фазилатларимиз, муқаддас динимизнинг насиҳатлари акс этганини кўрамиз. Масалан: Конституциямизни 66-моддасида « Вояга етган, мехнатга лаёкатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳакида ғамхўрлик килишга мажбурдирлар», дейилган.
   Ҳакмат эгалари « Дунёнинг устуни уч нарсада бўлади, улар:
1.    Подшонинг одил сиёсати. ( Кучли ижтимоий сиёсат)
2.    Бойларнинг саховати.
3.    Фақирларнинг дуосида », дейдилар.
Юртбошимиз 1993 йил ёзган асарларида Ўзбек модели ( андозаси ) га, жамиятни ислоҳ қиладиган қуйидаги беш тамойилга асос солдилар.
1.Иктисодни сиёсатдан устунлиги.
2.Давлат бош ислохотчи.
3. Конун устиворлиги.
4. Кучли ижтимоий сиёсат.
5. Бозор иқтисодиётига босқичма – босқич ўтиш.
Бобокалонимиз Амир Темур ҳам шарқона демакратияга, қонунга асосланган буюк давлат барпо килиб, « Куч адолатдадир» шиори асосида давлатни бошқарган. 
     Бугун давлатимизни дунё тан олаётгани, тараққий этиб бораётгани, миллат ва элатлар билан тинчликда яшашимиз,  турли эътиқоддагилар билан диний бағрикенгликда бўлишимиз одил сиёсат ва конституциямизни инсонпарварлик, адолат тамойиллари асосида ишлаб чиқилганини натижасидир.
          Конституциямизнинг асосий мақсади хар бир инсонни жинси, миллати, дини, ирқи, тили, ижтимоий келиб чиқишидан катъий назар қонун олдида тенглигини ва уларни ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқаларни бунга путур етказмасликларини таъминлашдан иборат. Том маънода инсонни ҳар томонлама ҳимоя килиб унинг азизлиги, мукаррамлигини сақлаб колиш. Ислом динимизнинг мақсадлари: динни, жонни, аклни, наслни ва молнии асрашдан иборатдир. Ислом кишиларни бирор ишга буюрса шу беш нарсани асраш учун буюради. Агар бир ишдан  қайтарган бўлса ушбу беш нарсани мухофаза қилиш учун қайтарган. Шундоқ олий максади бўлган тузумгина инсон ҳуқуқларини етарли даражада таъминлай олади. Бу мақсад конститутциямизда  ўз аксини топган, Масалан:
 24- модда « Яшаш ҳуқуқи хар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон хаётига суиқасд килиш энг огир жиноятдир».
27- модда « Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий хаётига аралашишидан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳукукига эга».
31-модда « Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Хар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки хеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди ».
36-модда « Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳакли».
48- модда « Фукаролар Конституция ва конунларга риоя этишга, бошка кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр - қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар ».
65- модда « Фарзандлар ота-оналарининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар ».
Қомусимизнинг юқоридаги моддаларида ҳам динимиз, жонимиз, аклимиз, наслимиз ва молимизнинг ҳимоя килинганини кўрамиз.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, Юртимиздаги бу тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик, тараккиёт  мукаддас динимиз билан уйғунлашган конститутциямизнинг адолат мезонларига қуйиб ишлаб чикилганининг мевасидир. Парвардигор мустакиллигимизни бардавом килсин.

 
Жасурбек Латипов
« Соктари » жомеъ масжиди имом хатиби                                                       

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:48
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram