Кўнгил олиш
07 июл 2021 й.
698 марта ўқилди.

 
Кўнгил олиш
 
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлган яҳудийни кўргани борар эдилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу кўр кампирнинг уйини супурар, овқатини пишириб берар эдилар.
Умар розиёллоҳу анҳу шаҳардаги оч қолиб ухлай олмаётган болаларга ўз елкаларида бир қоп ун кўтариб бориб уларга едирган эдилар.
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ вафот қилди. Мискинлар эшиклари олдида қўйиб кетиладиган таомларни ким қўйиб кетаётганини билишмас эди. У зот вафот қилганидан сўнг таом келмай қўйди. Мискинлар билишдики, бу таомларни Абдуллоҳ ибн Муборак қўйиб кетар экан.
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг энг ашаддий душмани вафот қилди. Шогирдлари ибн Таймия роҳимаҳуллоҳга хушхабар келтиришди. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шогирдларидан хафа бўлди ва дарҳол маййитнинг аҳлига бориб таъзия билдириб деди:
«Бизни отангиз деб билинг. Нима керак бўлса бизга айтинг муҳайё қиламиз!».
Уларнинг ҳаёти ана шундай эди. Аллоҳ улардан рози бўлган бўлсин!
Бир киши уйланди. Бир неча йиллардан сўнг завжаси овқат қилаётган пайтда ошхонага кирди. Овқатнинг мазасини тотиб кўрди. Овқат шўр бўлган эди. У ғазабланмади, идишларни синдирмади, хотинини сўкмади, қайнонасини қизига овқат қилишни ўргатмаганликда айбламади.
Хотинининг елкасига қўлини қўйиб деди:
- Бугун менга янги келин бўлган вақтингни эслатдинг. Ўшанда овқат қилишни билмас эдинг. Овқатни тузини кўп солиб юборар эдинг.
Хотини сўради:
- Бугун ҳам овқат шўр бўлибдими?
Эр деди:
- Ҳа. Аммо бу менга энг саодатли кунларимни эслатди!
У завжасининг кўнглини олди. Шу билан бирга ўз истагига гўзал услуб билан эришди.
Инсонлар туйғуси ва қалбидан уларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлашнинг савоби, кишилар ўтадиган йўлдан уларга азият берадиган нарсаларни олиб ташлашнинг савобидан кам эмас!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram