Қурбон ҳайити муборак бўлсин.
29 июл 2020 й.
1196 марта ўқилди.

 

Қурбон ҳайити муборак бўлсин.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 31 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан дунё уламолари ва йирик фатво марказларининг ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни 2020 йилнинг 22 июль кунига тўғри келгани ҳамда 31 июль зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлиши тўғрисидаги  маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 31 июль, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач ҳар бир соҳада туб ўзгаришлар, кенг ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Диний ҳамда миллий қадриятлар тикланди. Соф Ислом динига бўлган муносабат, қарашлар ҳам асл холига қайтди. Халқимизнинг асрий орзуси бўлган диний эркинлиги ўз қўлига қайтарилди. Бу эса давлатмизнинг асосий қомуси бўлган конституциянинг 31-моддасида ҳам зарҳар харфлар билан битиб қўйилган. “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.
Дарҳақиқат, халқимиз азал-азалдан диний арконларни мукаммал адо этиб келган эл ҳисобланади. Бу борада мамлакатимиз аҳолиси динимизнинг энг катта байрамларидан ҳисобланган, диний ва миллий байрам сифатида ҳалқимиз онгу шуъурига сингиб кетган икки Ҳайит байрамларини жуда кенг миқёсида, ўзгача шодиёналик билан нишонлаши эса азал-азалдан ота-боболаримиздан қолган бой миллий ва диний меъросимиздан ҳисобланади. Бу борада эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга Исломнинг икки улуғ байрами хабарини берганлар: “Аллоҳ таоло Исломгача бўлган даврда нишонлайдиган байрамлар ўрнига афзалроқ бўлган Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамини ҳадя қилди”-деганлар (Абу Довуд ривояти).
Шу кунларда барча дунё мусулмонлари ана шу улуғ байрамлардан бири-Қурбон ҳайитини катта шукуҳ ва хурсандчилик ила нишонлаш остонасида турибди.
Мустақиллигимизнинг илк йилларидаёқ икки улуғ байрамимиз Рамазон ва Қурбон ҳайитларини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланишининг эълон этилгани, ҳар йили Президентимизнинг махсус қарорлари билан бу икки ҳайит кунларини халқимизга байрам куни деб белгиланаётгани туфайли бу тантаналар бизга янада ардоқли ва қадрли ҳисобланади. 
Қурбон ҳайити – улуғ байрам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда янада меҳрибонроқ, шафқатлироқ бўлар, етим-есирлар бошини силар, қариялар, касалмандлар, муҳтожлардан хабар олар, уларнинг кўнгилларига ҳам байрам шукуҳини олиб кирар эдилар. Бу кунда гина-қудратларни унутиб, кечиримли бўлишимиз лозим.
Гўзал диёримизни турли бало-офатлардан Яратганнинг ўзи асрасин, кейинги Қурбон ҳайити кунларига сиҳат-саломатликда етиб боришимизни ҳаммамизга Аллоҳнинг ўзи насиб этсин. Хирмонларимизга барака берсин, иқболимизни баланд, толейимизни улуғ қилсин. Юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, Юртбошимизнинг эл-юрт манфаати йўлидаги хайрли ишларига юксак муваффақиятлар ёр бўлсин, омин!

Когон туман “Хўжа Каъбул Ахбор Вали”
жомеъ масжид имом-хатиби Ҳ.Одилов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram