Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин
27 июл 2020 й.
875 марта ўқилди.

 

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, Парвардигорнинг марҳамати ёғилган улуғ ой Зулҳижжа ойида турибмиз. Биламизки, бу ойда шарафли ибодат Ҳаж амаллари ва қурбонликлар қилинади. Шу билан бир қаторда бу ойнинг илк ўн кунида рўза тутиш бир йил рўза тутганлик савобига баробар.  
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилинадиган маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини  бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир”, - дедилар. (Термизий ривояти).
Бу ойда қилинадиган улуғ ибодатлардан яна бири бу Аллоҳ учун қурбонлик қилишдир. Қурбонлик фазилати ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ҳаж сураси, 37-оятда шундай марҳамат қилади:
لَن يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِن يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَبَشِّرِ الْمُحْسِنِينَ
Яъни: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсиндириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг ”. 
Демак, қурбонлик қилиш бу мусулмоннинг тақвосидан ва эзгу амал қилаётганидан дарак экан. Жонлиқларимизни сўйиб, Аллоҳ таолодан  бугунги синовли кунлар бошимиздан тез кунларда кўтарилишини сўраб дуолар қилайлик.
 
Когон шаҳар бош имом-хатиби
Афзал Камолов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram