ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН.
28 июл 2020 й.
1264 марта ўқилди.

 

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН.

Аллоҳ таолога беадад шукурлар бўлсинки, яна бизни шундай улуғ кунларга тинчлик осойишталикда соғ-саломатликда етказди. Бу кунда хамма бою камбағал баробар хурсанд бўладиган кундир. Бу кунда Аллоҳ таолонинг кўплаб хайру баракаси ер юзидаги бандалари устига ёғилади. Зеро мусулмонларнинг энг мўътабар байрамларидан бири Қурбон ҳайити нишонланади. Динимиз буюрган молиявий ибодатлардан бири зулхижжа ойининг ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи кунларидан бирида қурбонлик қилишдир. Қурбонлик Аллоҳ йўлига жонлик сўйиш бўлиб унинг замирида бой-бадавлат кишилар ўз тасарруфларидаги мол-дунёдан боқувчисини йўқотганлар етим-есир, қарздорлар қўни-қўшнилар ва кам таъминланган оилаларга хайр эҳсон қилиш ётади. Бу билан жамият аъзолари ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланади. Шунга кўра Қурбон хайити кунлари Аллоҳ таолога севимли энг яхши қодир бўлганларнинг қурбонлик сўйишидир. Қурбонлик қилиш Иброҳим ҳалиллуллохдан қолган амал бўлиб, ханафий масхабимиз бўйича закот нисобига етарли маблағга эга бўлган кишилар учун вожибдир. Қурбонликка хеч канда, айби нуқсони йўқ туя, қорамол, қўй ва эчки сўйиш мумкин. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида «Қурбонликларингизни каттароқ қилинглар, чунки улар сизга сирот кўпригида сизларга улов бўлади деб айтганлар». Қурбонлик қилган киши қурбонлигининг гўштидан ейди, истаган кишиларига ҳадя қилади ва бир қисмини кейин ейиш учун олиб қўяди. Агар оиласи катта бўлса, қурбонлик гўштининг ҳаммасини оиласи учун олиб қолиши мустаҳабдир. Аллоҳ таоло сизу бизга қалбимиздаги ниятимизга кўра муомала қилади. 
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади «Аллоҳга қурбонлик гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – у зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсиндириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг. (Хаж сураси, 37-оят)». Ҳақиқатдан ҳам қурбонликка сўйилган ҳайвонларни гўштларига ҳам, қонларига ҳам муҳтож эмас. Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг яратувчи амрига итоатини ва тақвосини намоён этишдир. Банда ихлос билан қурбонлик қилиб, Аллоҳ йўлида жонлик сўймоқдами демак ўша банданинг Аллоҳ таолога тақвоси бор экан. Шу билан бирга қурбонлик қилиш банда учун Аллоҳни улуғлашга бир фурсатдир. 
Шундай экан, Аллоҳ таоло берган неъматларига доимо шукр айтишимиз лозим. Бу кунларга кўрсатилаётган ғамхўрликларга миннатдор бўлиш яратганга миннатдор бўлишнинг аъломатидир. Аллоҳ таоло ушбу Қурбон ҳайитини барчаларимизга муборак қилсин. Унинг савобидан ҳаммамизни баҳраманд айлаб, гуноҳларимизни мағфират этсин. Бу байрам баракотидан барча мўмин мусулмонларни икки дунё саодатига мушарраф айласин. 

Бухоро туман бош имом-хатиби А. Бақоев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram