ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ?
13 июн 2024 й.
780 марта ўқилди.


ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ?

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الأَكْوَعِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ ضَحَّى مِنْكُمْ فَلاَ يُصْبِحَنَّ بَعْدَ ثَالِثَةٍ وَبَقِيَ فِي بَيْتِهِ مِنْهُ شَيْءٌ فَلَمَّا كَانَ العَامُ المُقْبِلُ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، نَفْعَلُ كَمَا فَعَلْنَا عَامَ المَاضِي؟ قَالَ: كُلُوا وَأَطْعِمُوا وَادَّخِرُوا، فَإِنَّ ذَلِكَ العَامَ كَانَ بِالنَّاسِ جَهْدٌ، فَأَرَدْتُ أَنْ تُعِينُوا فِيهَا .رواه البخاري

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйида ундан бирор нарса қолган ҳолида тонг отдирмасин», дедилар. Келаси йили бўлганда: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ўтган йилгидек қилайликми?» дейишди. У зот: «Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! Ўтган йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Мусулмонлар очарчилик туфайли қийинчиликка дучор бўлган йиллари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликнинг гўштини уч кундан ортиқ сақлаб туришни ман қилганлар. Кейинги йили бу ҳолатга барҳам берилиб, тўқчилик бўлганда эса, ейиш, едириш ва сақлаб қўйишни айтганлар.
Қурбонликдан мақсад жонлиқ сўйишдир. Шариатда кўрсатилган жонлиқ сўйилдими, қурбонлик зиммадан соқит бўлади. Унинг гўштини бутунлигича олиб қолиб, оила аъзолари билан хоҳлаган муддатгача ейишлари мумкин.
Аммо мусулмонлар вожиб бўлган қурбонлик амалини бажариш билан бир қаторда, унинг суннат ва мустаҳабларига ҳам ўта жиддий эътибор беришади, ҳар қандай ҳолатда савоб олишга интилишади.
Уламоларимиз юқоридаги ҳадисдан келиб чиқиб қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини оила аъзоси билан егани, иккинчи қисмини қариндош-уруғ, таниш-билиш, қўни-қўшни, етим-есир, камбағал-муҳтожларга бергани, учинчи қисмини ўзи учун сақлаб қўйгани яхши, дейишган.
Айтиб ўтганимиздек, қурбонликдан мақсад уни сўйишдир. Тақсимлаш эса кишининг ихтиёридаги амал. Бу борада вазиятга қараб иш тутиши ҳам мумкин. Масалан оиласи кўпчиликдан иборат бўлса, ҳаммасини олиб қолиши, ўзига тўқ бўлса, кўпроғини тарқатиб юборса ҳам бўлаверади.
 

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram