Қурбонликнинг ҳикматлари ва фазилатлари
28 июл 2020 й.
939 марта ўқилди.

 

Қурбонликнинг ҳикматлари ва фазилатлари

1.Қурбонлик – “қурбат”, яъни Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш ва унинг раҳматига ноил бўлиш билан бирга унинг мархаматига сазавор бўлишдир.
 
 عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما قال: أقام النبي صلى الله عليه وسلم بالمدينة عشر سنين يضحي أخرجه أحمد والترمذي، وسنده حسن
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада ўн йил яшаб қурбонлик қилдилар”, дедилар. (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло учун ҳузуридаги энг яхши нарсани қурбон килиш инсон қалбига ўзгача ҳузур-ҳаловат бахш этади. Унинг орқасидан қўлга киритиладиган улкан ажру мукофотга эришади ва қалбини бахиллик иллатидан тозалайди.

2. Қурбонлик туфайли Аллоҳ таолонинг шиорларини улуғлаган ва қадрлаган бўлади.
ذَٰلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ
  «(Иш) шудир! Кимки Аллоҳнинг маросимларини улуғлар (ҳурматлар) экан, бас, албатта бу (ҳурмат) қалблардаги тақво туфайлидандир». (Хаж сураси, 32-оят). 
 
3. Қурбонлик сўйиш хурсандчилик устига яна бир хурсандчиликдир. Бу инсоннинг ўзига ва аҳли оиласига кенгчилик яратиши учун василадир. Қўни-қўшни, хешу ақрабо ва ёру биродарларга икром қилиш, фақиру мискинларнинг, шикаста дил одамларнинг кунгилларига шодлик олиб кириш учун энг яхши фурсатдир.

4. Қурбонлик қилиш орқали тақвога эришади.
 
لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَٰكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَىٰ مِنْكُمْ 
 Аллоҳ таоло айтади: «Унинг (қурбонликнинг) на гўшти ва на қони Аллоҳга етиб борур! Балки(шу иш орқали) сизлардан пайдо бўлган тақвогина Унга етур». (Хаж сураси, 37-оят).
Қурбонлик қилиш шунчалик улуғ иш эканки инсонни тақвога сазавор этиб уни катта мукофотлар билан мукофотланишига олиб келса. Зотан, қурбонликнинг гўштидан хам, қонидан хам Аллоҳга бирон-бир фойда йуқ. Балки, бу ўзимиз учун фойдадир.

5. Қурбонлик Аллоҳ таолога У Зот ато этган ҳисобсиз неъматлари учун шукр қилишнинг бир кўринишидир. Дархақиқат, Аллоҳ таоло бани башарга санаб адоғига етиб бўлмайдиган даражада беадад неъматлар ато этди. Буларнинг бари шукр қилишни вожиб қилувчи буюк неъматлардир. Қурбонлик ана шу неъматларнинг ожизона бир шукронаси ўлароқ банда томонидан амалга ошириладиган ишдир.

6.  Қурбонлик қилиш Аллоҳ таолога маҳбуб бўлган амал бўлиб, қиёмат кун Аллоҳнинг изни билан уни ҳимоячисига айланади. 
 
عن عائشة رضي الله عنها أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:ما عمل آدمي من عمل يوم النّحر أحبُّ إلى الله من إهراق الدّم، إنّها لتأتي يوم القيامة بقرونها وأشعارها وأظلافها، وأن الدم ليقع من الله بمكان قبل أن يقع من الأرض، فطيبوا بها نفسا
Оиша разияллоҳу анходан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи учун Наҳр кунида қон чиқаришдан хам кўра Аллоҳга махбуброқ бўлган бирон амал йўқ. (Аллоҳ таоло учун сўйилган) жонлик қиёмат кунида шохлари, юнглари ва туёқлари билан келади. Касамки, унинг қони ҳали ерга тўкилмасдан бурун Аллоҳ ҳузуридаги юксак мақомга тушади (яъни ҳали унинг қони ерга тушмасдан бу амалнинг савоби Аллоҳ ҳузурида юксак ўринга ёзиб қўйилади). Бас, қилаётган қурбонлигингиз билан шодланинг», дедилар”. (Имом Термизий ривояти).

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили, 
Бухоро вилоят бош имом-хатиби Жобир Элов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram