Қўшничилик ҳақлари
15 июн 2020 й.
1098 марта ўқилди.

 

Қўшничилик ҳақлари

Аллох таоло Қурони Карим оятларида бир неча тоифа одамларга яхшилик килишга буюурган. "Ота - онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар". (Нисо сураси, 36-оят).
Аллоҳ таоло яхшилик қилишимизга буюрганлардан бири қўшнилар экан. Кўплаб ҳадису шарифларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қўшниларга яхшилик қилишга тарғиб қилганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг ҳузурида дўстларнинг яхшиси, ўз дўстига яхшилик қилганидир. Аллоҳнинг ҳузурида қўшниларнинг яхшиси, ўз қўшнисига яхшилик қилганидир”, - деганлар. (Аҳмад ва Термизий ривояти).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйдагиларни айтадилар. "Қўшнилар 3 хил бўладилар. Битта ҳаққи бор қўшни. У ҳаққи энг оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Битта ҳаққи бор қўшни у мушрик қўшнидир. Унинг қўшнилик ҳаққи бор холос. Иккита ҳаққи бор қўшни эса, мусулмон қўшнидир. Унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи ҳам қўшнилик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қариндош қўшнидир. Унинг мусулмонлик, қариндошлик ва қўшнилик ҳақлари бордир". (Баззор ривояти). Ислом дини қўшнига яхшилик қилишга буюриб, жамиятда инсоний алоқаларни мустаҳкамлаган. Одамларнинг тинч ва осуда ҳаётга бошлаган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим", - дедилар.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Яна Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Эй Аллоҳнинг Расули! Мени икки қўшним бор. Улардан қай бирига ҳадя қилай? - дедим. "Сенга эшиги яқинига". (Бухорий ривояти). Демак, қўшниниг ҳаққи унинг уйи яқинлигига қараб турли даражага бўлинар экан.
Халқимиздаги: Ён қўшни - жон қўшни мақоли ушбу ҳадисдан олинган бўлса ажаб эмас. Юқоридаги манбалардан хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳар биримиз қўни - қўшниларимизга нисбатдан яхши муомалада бўлишимз ва уларга яхшилик қилмоғимиз керак. Шунда жамиятимиз, ҳаётимиз гўзал ва фаравон бўлади. Аллоҳнинг амрларидан бирини бажарган бўламиз ва улуғ ажр-у мукофотларга эга бўламиз. Инша Аллоҳ!

Шофиркон туман “Хўжа Шарофиддин” жомеъ масжид
имом - хатиби У.Ибодов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram