Аллоҳ таолонинг кўзлримиздаги улуғ ҳикмати.
15 март 2017 й.
2552 марта ўқилди.

 

 
Аллоҳ таолонинг кўзлримиздаги улуғ ҳикмати.
 
Бизларни йўқдан бор қилган Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз фахри коинот Муҳаммад Мустафо (с.а.в) ва ул зотнинг аҳли байтларига дуруду салавотлар бўлсин!
Аллоҳ таолонинг бандаларига инъом этган неъматлари жуда ҳам бисёрдир. Албатта биз бандалар ушбу неъматларни санаб адоғига ета олмаймиз.
Кўзи кўр, ушбу ёруғ оламни кўришлик бахтидан бебаҳра инсон, мен ҳам бошқалар сингари ушбу ёруғ оламни кўрсам дейди. Қулоғи эшитмайдиган, кар одам, мен ҳам бошқалар сингари эшитсам дейди. Гапира олмайдиган, соқов инсон эса, мен ҳам бошқалар сингари гапирсам, инсонлар билан мулоқот қилсам деган орзуда бўлади. Оёқ қўли ишламай, тўшакка михланиб қолган инсон эса, туриб юришлик, ҳаракат қилишлик орзусида бўлади. Яратганга беҳисоб шукроналар бўлсинки, бизлар эса ҳам кўрамиз, ҳам эшитамиз, ҳам гапира оламиз, шу билан бирга оёқ қўлларимиз ҳам бус-бутун. Бунинг учун доимий ҳолда Аллоҳ таолога шукронада бўлишлигимиз лозим бўлади.
Мана шу Аллоҳ таоло инъом этган кўз неъмтида ҳам Яратганнинг улуғ ҳикматлари мавжуд. Ҳозирда тасвирга оладиган замонавий техинка апаратлари ҳам бирор бир нарсанинг тасвирини кўзларимизчалик аниқ, тинқ ва равшан ҳолда кўрсата олмайди. Мутахасисларнинг аниқлашича ҳозирда яратилган тасвирга олиш воситалариниг бирортаси ҳам кўзларимиз бажарадиган функцияларнинг бирортасини ҳам кўзларимизчалик бажара олмас экан.
Ана шу кўзларимиздаги Аллоҳ  таолонинг улуғ ҳикматларидан бири кўз ёшидир. Кўз ёши ҳам икки хил бўлар экан. Иссиқ ва совуқ кўз ёши. Қачоники бизга бирор бир мусибат етса, яъни яқин бир инсонимиз, ота-онамизми, ака-укамизми ёки бирорта дўстимизми вафот этса ёки шунга ўхшаш бирорта бир нохуш ҳолатларда кўзларимиздан беихтиёр ёш оқади. Ана шунда оққан кўз ёши иссиқ ҳолдаги кўз ёши бўлади. Бизларга бир хурсандчилик етганида, яъни фарзандлик, неваралик бўлганимизда ёки фарзандимизнинг мувоффақиятга эришганида ва шунга ўхшаган ҳолатларидаги бизларни шодлантирадиган хабарларни эшитганимизда ёки кўрганимизда ҳам беихтиёр кўзларимиздан қувонч ёшлари оқади. Албатта, қувончдан йиғлаганимиздаги кўз ёшларнинг ҳарорати эса совуқ ҳолда бўлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам ўзларинг гўзал дуолрида: "Эй Аллоҳим! Фарзанларимизни кўзимизнинг қувончи қилгин! Яъни, ҳамиша фарзандларимиз учун кўзимиздан оқадиган ёш, қувонч ёшлари бўлсин ", дер эдилар. 
Аллоҳ таолониг инсон кўзларини яратишдаги гўзаллигини қарангки, бир кўз ёшининг ўзи икки хил ҳолатда бўларкан, яъни юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, инсонга мусибат етгандаги кўз ёшлари иссиқ, хурсандчилик етганда эса совуқ ҳолда бўларкан. Ва ҳолангки аслини олиб қарасангиз иккаласи ҳам бир хил кўринишга эга. Бирисининг ҳарорати иссиқ, иккинчисники эса совуқ ҳолда. Албатта, бу ҳам Аллоҳ таолонинг улуғ бир мўжизасидир.
Кўзларимиздаги Аллоҳ таолониг яна бир улуғ ҳикмати, кўзларимиздаги ёшнинг шўр эканлиги. Биламизки, одатда ҳаво совуқ, ҳаво ҳарорат 0 градусдан паст бўлганида сув музлайди. У ҳам бўлса чучук таъмли сувларгина музлайди. Шўр сув эса музламайди. Чунки биламизки туз эритишлик хусусиятига эга. Шунинг учун тузлик, шўр сув музламайди. Мана шу ўринда Аллоҳ таолонинг нақадар чевар Зот эканлигини қарангки, агар бордию инсон кўз ёшлари шўр қилиб яратилмаганида эди, кўзларимиз об-ҳаво ҳарорати 0 даражадан паст бўлганда музлаб қолган бўлар эди. Лекин, олимларнинг аниқлашича инсон кўзлари об-ҳаво ҳарорати  -70 даражали совуқда ҳам чидаши мумкин экан. Албатта бу нарсаларнинг ҳаммасини ким яратган? Шак-шубҳа йўқки Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ таоло мукаммал ҳолда яратиб қўйган.
Шунинг учун биз бандалар Аллоҳ таолонинг ҳар бир берган неъматига, шу жумладан жисмимиздаги аъзоларнинг барчасини мукаммал ва гўзал шаклда яратиб қўйганлиги учун, олиб турган ҳар бир нафасимиз учун Аллоҳ таолога ҳамиша шукурда бўлишлигимиз лозим ва лобут ҳисобланади. 
Аллоҳ таолонинг Ўзи барчаларимизни ҳар бир неъматнинг қадрига етиб, ҳеч бир неъматни завол қилмайдиган бандалари қаторида айласин!
 
    Когон шаҳар "Шом" жомеъ масжиди
                               имом хатиби Иллиев Олим.    
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram