ИБОДАТЛАР АФЗАЛИ- ВАТАН ҲИМОЯСИ.
14 январ 2019 й.
2223 марта ўқилди.

 

 ИБОДАТЛАР АФЗАЛИ- ВАТАН ҲИМОЯСИ.


Ватан- бу туғилиб ўсган уй, бешикда қулоққа кирган мунгли ва айни чоғда нурли алла, бувижонимдан эшитган эртакларим, мактабга илк қадам қўйган онларим, дафтарга  она Ватан сўзларини  ёзганларимми? Албатта, буларнинг барчаси Ватан туйғусининг тимсолидир.
 Ватанга муҳаббат, онага муҳаббат каби муқаддас ва юксак туйғу. Онага муҳаббатнинг ўзига хослиги шундаки, одатда бу туйғуни оламга жар солинмайди. Бундай муқаддас туйғу онага ғамхўрлик, меҳрибонлик, саховат  фшавқат  каби эзгу амалларни инсон  гап сўзлари, хатти-ҳаракатлари билан амалда намоён қилади. Ватан муҳаббати ҳам шундай, у инсон қалбининг тўрида гард юқтирмай покиза сақланадиган энг нафис, бебаҳо туйғудир.
Тупроғида олтин гуллайдиган, қишларида баҳор шивирлайдиган, тоғ деса тоғи бор, боғ деса боғи бор, ҳар тонгда булбуллар мадҳини ўқиб тамом қилолмайдиган бир юртни Ватан қилиб берган Аллоҳга шукрона келтириб, ўзимизни бахтли деб билмоғимиз лозим.
Ўзбекистондек жаннатмакон, серқуёш ўлкани севиш, унга садоқат билан хизмат қилиш, унинг мустақиллиги, тинчлиги ва тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатиб яшаш ватанпарварликдир. Ватанни ҳақиқий ватанпарвар фарзандлар дунёга танитади. Ватан тупроғи шундай жонкуяр инсонлар туфайли улуғ ва муқаддас бўлади. Ватанпарварлик Ватан туйғусини англашдан бошланади. Бу туйғу инсонни  Ватан манфаатлари йўлида  жасорат ва қаҳрамонликлар кўрсатиб яшашга ундайди.
Дунёда Ватаннинг озодлиги, равнақ топишини ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билган инсонлар туфайли Ватан туйғуси, ватанпарварлик фазилати одамзод ҳаётида энг буюк қадриятлардан бири бўлиб саналади.
Ҳозирги кунда юртимизда минглаб ватанпарвар ёшлар етишиб чиқмоқда. Давлатимиз сарҳадларини террорчи гуруҳлардан ҳимоя қилишда мардлик ва матонат кўрсатиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган ботир йигитларнинг жасоратини эл-юртимиз ҳеч қачон унутмайди. Бу жасорат ёшларимизнинг аждодларимизга мос ватанпарварлик анъаналаримизга садоқат билан давом эттираётгани, она юрт, унинг тинчлиги, халқимиз осойишталиги бугунги навқирон авлод учун ҳам энг муқаддас қадрият бўлиб қолаёганини кўрсатади.  “Ватан фидойилари” китобида Мунаввар опанинг Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ўғли ҳақида айтган гаплари муқаддас ифодаси эканидан далолат беради.
Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарларида: “Она юртга, она заминга садоқат билан, кимнинг авлоди эканимизни хаёлидан чиқармасдан, ҳаётда аниқ масад эътиқод билан яшайдиган ҳарбий инсон Қуролли Кучларимизнинг энг ишончли  таянчи ва суянчи бойлиги, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди,”- деган фикрлари бизни Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади ва шу тупроқнинг фидойиси ва жонкуяр фарзанди бўлишга ундайди.
Аллоҳ таоло дунёда ҳаммага бирдек меҳрибон бўлишни, яхшилик қилишни айтади ва Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Яхшиликнинг мукофоти албатта яхшиликдир.” (“Ар-роҳман” сураси 60-оят”).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларида
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِلَيْلَةٍ أَفْضَلَ مِنْ لَيْلَةِ الْقَدْرِ حَارِسٌ حَرَسَ فِى أَرْضِ خَوْفٍ لَعَلَّهُ أَنْ لاَ يَرْجِعَ إِلَى أَهْلِهِ ».
“Лайлатул Қадрдан ҳам афзал бир кеча борлигининг хабар берайинми?! У шундай бир кечаки хавф-хатарли ерда ўзининг аҳлини, ватанини ҳимоялаш учун қўриқлайдиган қўриқбоннинг кечаси”
عَنْ سَلْمَانَ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَقُولُ « رِبَاطُ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ خَيْرٌ مِنْ صِيَامِ شَهْرٍ وَقِيَامِهِ وَإِنْ مَاتَ جَرَى عَلَيْهِ عَمَلُهُ الَّذِى كَانَ يَعْمَلُهُ وَأُجْرِىَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ وَأَمِنَ الْفَتَّانَ 
“Ким Аллоҳ йўлида бир кеча ва кундуз чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилгандек савоб ёзилади. Ким сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай ажру савоб мукофоти берилади ва барча фитналардан омонда бўлади”
فَضَالَةَ بْنَ عُبَيْدٍ يُحَدِّثُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- أَنَّهُ قَالَ « كُلُّ مَيِّتٍ يُخْتَمُ عَلَى عَمَلِهِ إِلاَّ الَّذِى مَاتَ مُرَابِطًا فِى سَبِيلِ اللَّهِ فَإِنَّهُ يُنْمَى لَهُ عَمَلُهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَيَأْمَنُ مِنْ فِتْنَةِ الْقَبْرِ ».
“Ҳар бир ўлган кишининг амал дафтари ёпилади магарам Аллоҳ йўлида Ватанини душманлардан ҳимоя қилиб шаҳид бўлганнинг савоби қиёматга қадар ёзилиб борилаверади ва қабр азобидан омонда бўлади”
عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِىِّ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« مَنْ رَابَطَ يَوْمًا وَلَيْلَةً فِى سَبِيلِ اللَّهِ كَانَ لَهُ أَجْرُ صِيَامِ شَهْرٍ وَقِيَامِهِ وَمَنْ مَاتَ مُرَابِطًا جَرَى لَهُ مِثْلُ الأَجْرِ وَأُجْرِىَ عَلَيْهِ الرِّزْقُ وَأُومِنَ الْفَتَّانَ ».
“Кимики бир кеча-кундуз Аллоҳ йўлида Ватанини қўриқласа, худди бир ой кундузи рўза ва кечаси ибодат билан ўтказгандай ажрга эга бўлади. Энди Ватанини ҳимоя қилиб қўриқлаётган ҳолида вафот этса, қиёматга қадар унга савоб ёзилиб туради ва қабрдаги азобдан қутилиб, жаннатдаги ризқдан ризқланиб туради”
 “Росулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобаларидан бирлари Абу Райҳона р.а. шундай ривоят қиладилар. Биз Пайғамбаримиз с.а.в. билан бир ғазотда бирга эдик. Кеч кирди. Бир тепаликка чиқиб дам олдик. Ҳаво совуқлиги туфайли, ҳар ким адирнинг пана-пасқам жойларига кириб дам ола бошлади. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. душман тўсатдан бостириб келмаслик хавфидан баланд овозда бизларга хитоб қилдилар: “Ким бизни бу кеча қўриқлаб чиқади? Агар ким бизга соқчилик қилса, уни ҳаққига дуо қиламан ва унинг баракотидан умрининг охиригача фазилатга эга бўлади”, дедилар. Ансорлар бир киши: “Мен Ё Росулаллоҳ”, деди. “Яқинроқ келиб, исминг айт”, дедилар. У ансорий Пайғамбаримиз с.а.в.нинг олдиларига борди. Шунда Пайғамбаримиз с.а.в. муборак қўлларини дуога очиб узоқдан узоқ дуо қилдилар. Абу Райҳона ҳам бу дуоларни эшитганларида ғайратлари жўшиб: “Эй Аллоҳнинг Расули яна бир киши бор”, дедилар. Шунда Пайғамбаримиз с.а.в.: “Кел буёққа, ким сан?” дедилар. Мен: “Мен Абу Райҳонаман”, дедим. Расулуллоҳ с.а.в. у ансорийнинг ҳаққига қилинган дуодан бўлакча бир сўзлар билан мени дуо қилдилар. Сўнгра дедиларки: “Худодан қўрқиб йиғлаган кўзга ва туни билан Аллоҳ йўлида қўриқлаган кўзга оташи дўзах ҳаром қилинади”
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَقُولُ « عَيْنَانِ لاَ تَمَسُّهُمَا النَّارُ عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِى سَبِيلِ اللَّهِ ».
“Икки кўз борки, уни дўзах куйдирмайди:  Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз ва  Туни билан Аллоҳ йўлида соқчилик қилган кўз”
عَنْ سَهْلِ بن مُعَاذٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَن ْرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:"مَنْ حَرَسَ مِنْ وَرَاءِ الْمُسْلِمِينَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ مُتَطَوِّعًا لا يَأْخُذُهُ سُلْطَانٌ لَمْ يَرَ النَّارَ بِعَيْنَيْهِ إِلا تَحِلَّةَ الْقَسَمِ، فَإِنَّ اللَّهَ تَعَالَى يَقُولُ:"وَإِنْ مِنْكُمْ إِلا وَارِدُهَا"[مريم آية 71] ".
“Кимики Аллоҳ йўлида Султонига итоат қилган ҳолда мусулмонларнинг орқасидан уларни қўриқласа, ҳечам унинг кўзи дўзахни кўрмайди тоинки берган қасамёдини бузмагунча”
Ушбу ҳадисларда Ватанни ҳимоялаш учун бедор ўтказган бир кеча қадр кечасидан яхшироқ эканлиги, нақадар бу ишнинг масъулиятли ва ҳайрлилиги уқтирилияпти. 
Мусулмон киши юртнинг ҳар бир заррасига бепарво бўлмаслиги лозим. “Менга нима”, деган сўз бу мусулмон кишига ярашмайдиган сўздир. Бепарво бўлган халқ ривожлана олмайди. Ҳар бир киши ўз Она Ватанини қўлидан келгунга қадар ҳимоя қилиши лозим. Эркаклар ўз қувватлари ила аёллар эса фарзандларини юртга муҳаббат билан уйғун ҳолда тарбиялашлари, келажак миллатни тўғри йўлга бошлаган бўладилар. Ҳар бир мусулмон фуқаро юртини ҳимоя қилишлиги билан нафақат охиратида ажрларга эга бўлади, балки шу дунёнинг ўзида Пайғамбаримиз с.а.в.нинг дуоларига ноил бўлади. Сарвари коинот дуо қилиб дедилар:
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ الْجُهَنِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « رَحِمَ اللَّهُ حَارِسَ الْحَرَسِ ».رواه إبن ماجة
“Аллоҳим чегарада турган соқчиларни Ўз раҳматиннга ол!”
    Албабатта ватанни ҳимоялаш ўз юртини ғаразли ниятли кишилардан, хунрезликдан, урушдан сақлашдир.Чунки урушнинг оқибатлари жуда ҳам аянчли, зулмат, ҳаловатни йўқотиш, нафақат ҳаловат балки қариндош уруғлардан айрилиш, суйган инсонингизни йўқотишдир. Шоирлар айтганидек: 
Дунё дунё бўлиб яралди қачон,
Ҳаёт оҳанглари таралди қачон.
Зулмат ёруғликни кўролди қачон,
Нима бўлса бўлсин уруш бўлмасин.
Баҳор келганини билмасам майли,
Қирларда лолалар термайли майли.
Майли хандон кулиб юрмасам майли,
Нима бўлса бўлсин уруш бўлмасин.
Балки умрим узун майли қисқадир,
Майли билмай ҳузур-ҳаловат надир.
Майли меҳнат қилсам топмасам қадр,
Нима бўлса бўлсин уруш бўлмасин.
Юртимиз тинчлиги, равнақи, халқ фаровонлиги учун ҳаловатини ўйламай, ўз ҳаётини қурбон қилаётган мард аскарларимизга қўшилиб ёшларимизҳам огоҳ бўлиб,сергак туриб,яхши амаллар қилсалар, улар ҳам Ватанни ҳимоя қилишга ўз ҳиссаларини қўшган бўладилар.

“Жўбори Калон” аёл-қизлар ўрта махус 
ислом билим юрти мударрисаси  
Мамадшоева Рохат
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 20:15
Хуфтон: 22:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram