Меҳрли бўлайлик дўстлар
10 январ 2019 й.
1711 марта ўқилди.
Меҳрли бўлайлик дўстлар.
Аллоҳ таоло инсониятни яратиб, унга бир неча гўзал фазилатларни ато этган. Бу фазилатлар инсоннинг зийнати ҳисобланади. Гўзал фазилатлар ила киши жамиятда, бошқа инсонлар орасида ўзига яраша обрў-эътиборларга эга бўлади.Бу ҳам бўлса Меҳрга зор инсонларга меҳр кўрсатишдур. Меҳр берсанг албатта сен ҳам меҳр оласан. Бу оддий қоидага кўра одам бошқаларга меҳр берса, ўзига ҳам шундай жавоб қайтади. Бировга меҳр бермаган кишининг бошқасидан меҳр кутиши ёки талаб қилиши инсофдан эмас. Меҳрга зор бўлиб турган атрофдагиларга меҳр кўрсатган одам ҳам Раббидан ажр олади, ҳам бошқалар муҳаббатини қозонади. Мабодо, одамлар ношкурлик қилиб, номуносиб жавоб қайтарса ҳам, у ҳеч нарса ютқазмайди.Чунки, ҳамма нарсани кўриб тургувчи Зот, буларни ҳаммасини ҳисобга олиб, Унинг номаи-аъмол китобида, нақд қилиб ёзиб қўйади.,, Ким(бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур). Ким(бир) ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша (гуноҳ) миқдорида (бир гуноҳга яраша) жазоланур. Уларга ноҳақлик қилинмагай". (Анъом,160). Парвардигоримизнинг меҳрибончилигини қаранг: Умуман унинг меҳрибончилигини чеки-чегараси йўқ. Сийлашга келганда бирга ўн, жазолашга келганда эса бирга, бир. Бир хил кимсалар бор меҳрини миннат қилади. Ёким, чала қилади. Буни қилгандан қилмагани яхши аслида.,, Эй имон келтирганлар! Молини одамлар кўрсин деб берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, (берган) садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!... "(Бақара,264). Демак, миннат қилиниб,озор берилдими, ўша барча қилган яхшилиги ботил бўлади, Соҳиби эса қилган меҳнатига, сарфлаган вақтига, куяди. Расулуллоҳ(с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида яхшиликка калит бўлишга чақириб, ёмонлик калити бўлиб қолишдан қайтардилар, ёмон ишларнинг, ўзи бу фисқу-фасод эшигининг очилишига сабабчи бўлиб қолишдан сақланиш кераклигини билдиради. Расулуллоҳ(с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:
"Аллоҳнинг ҳузурида яхшилик ва ёмонлик хазиналари бор. Уларнинг калитлари одамлардир. Бас, яхшиликни очадиган ва ёмонликни ёпадиган калит бўлган кимсага хушхабар бўлсин! Ёмонликни очадиган ва яхшиликни ёпадиган кимсага эса вой бўлсин!" (Ибн Можа ва Табароний ривоятлари).,, Аллоҳ таолога одамларнинг энг севимлиси уларга манфаат етказадиганроғидир! Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ(с.а.в.): Бизларга шундай дедилар. Заиф, бечора, меҳрга зор, муҳтожларни топинглар ва уларга ёрдам беринглар. Ва сизларнинг ризқингиз ва ютуқларингиз асосан заиф ва бечораларга ёрдам беришингиз сабабидан зиёда бўлади, деб таъкидлаганлар. Кўнгли ярим инсонларнинг қалби мусаффо бўлади, улар ўз ҳолларини доимо Аллоҳга арз қилиб турадилар, Парвардигорни сизу бизлардан кўпроқ эслайдилар. Шу сабабли уларнинг дуоси мақбул бўлиши ҳақиқатга яқиндир. Уларга меҳр-мурувват кўрсатиб, дуоларини олган инсон эса икки дунёда ҳам камлик кўрмайди.
Пешкў туман «Бобо Араб» жомеъ
масжиди имом хатиби Болтаев Дилшод
«орқага