Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак суннатлари
27 ноябр 2018 й.
11258 марта ўқилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак суннатлари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Бизларга беҳисоб неъматларни ато қилган, энг мукаммал динни бизларга берган ва охиратда энг бириничи шафоатчи бўлган Пайғамбар алайҳи салоту вас саломга уммат қилган Парвардигорга беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизларнинг машаққатда қолишлигимиз У зоти бобаракотни ташвишга соладиган, бизларни икки дунёда ҳам саодатманд бўлишлигимизга ҳарис бўлган, умматларига раҳмдил ва меҳрибон бўлган саййидимиз, набиййимиз Муҳаммад Мустафо с.а.в.га чексиз дуруду салавотлар бўлсин. У зоти бобаракотни ўз вақтида қўллаб қувватлаган аҳли байт ва асҳобларига ва шу пайтгача Пайғамбаримиз келтирган шариатни соф қолишлиги учун хизмат қилган ва қилаётган ходимуд динларга ҳам Аллоҳнинг раҳмату мағфирати бўлсин.
Роби ул – аввал ойи муносабати билан ер юзидаги барча мусулмонларга Мавлуд ойи муборак бўлсин. Бу ойда фақат ва фақат у зоти бобаракотга салавотлар, саломлар ва мавлудлар айтилади. Аллоҳ таоло деди:
قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
“Айтинг (эй Муҳаммад): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ кечиримли ва меҳрибон Зотдир” .
قال الحسن البصري : فكان علامة حبهم إياه ، إتباع سنة رسوله .
Ҳасан Басрий айтадилар:
«Инсонларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Росулининг суннатига эргашишдир».
Мусулмон кишининг Аллоҳ таолонинг наздидаги мартабаси Унинг Пайғамбарига эргашиши билан ўлчанади. У суннатни қанчалик кўп татбиқ этса, Аллоҳ таолонинг наздида шунчалик олиймақом ва мукаррам бўлади.
Бугунги биз Пайғамбаримиз с.а.в. суннатлари ҳақида ва улар ҳар куни такрорланадиган, ҳар биримиз қила оладиган, қилган киши ажр олиб, қилмаган киши иқобга қолмайдиган суннатлар ҳақида эслатиб ўтамиз. Агар қай бир уммат бир кунлик фаолияти давомида астойдил амал қилса, мингдан кам бўлмаган суннатни ҳаётга татбиқ этиши мумкин эканлигини бугун билиб оламиз.
Аллоҳ таоло Ўзинниг элчисини юбориб ундан ўрнак олишимизни амр этди:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
“Батаҳқиқ, сизлар учун - Аллоҳ таолодан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳ таолони кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор” .
Демакким, Расулуллоҳ с.а.в. бизларга ўрнак эканлар, у зоти бобаракотнинг ҳаётларида қилган ишлари ва айтган сўзлари, яъни суннатлари бизнинг ҳаётимиз учун дастурул амал бўлиши лозим.
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « مَنْ أَحْيَا سُنَّةً مِنْ سُنَّتِى قَدْ أُمِيتَتْ بَعْدِى فَإِنَّ لَهُ مِنَ الأَجْرِ مِثْلَ أَجْرِ مَنْ عَمِلَ بِهَا مِنَ النَّاسِ لاَ يَنْقُصُ مِنْ أُجُورِ النَّاسِ شَيْئًا ».
“Кимики мендан кейин йўқолиб кетган суннатимни қайта тирилтирса, унга амал қилганларнинг савоби камайтирилмасдан берилади”.
Уйқудан уйғонишда:
1. Уйқу дангасалиги ва унинг асоратини қўл билан юздан аритиш.
أَنَّابْنَعَبَّاسٍأَخْبَرَهُأَنَّهُبَاتَعِنْدَمَيْمُونَةَ،وَهْىَخَالَتُهُ،فَاضْطَجَعْتُفِىعَرْضِوِسَادَةٍ،وَاضْطَجَعَرَسُولُاللَّهِ - صلىاللهعليهوسلم - وَأَهْلُهُفِىطُولِهَا،فَنَامَحَتَّىانْتَصَفَاللَّيْلُأَوْقَرِيبًامِنْهُ،فَاسْتَيْقَظَيَمْسَحُالنَّوْمَعَنْوَجْهِهِ ثُمَّقَرَأَالْعَشْرَالْآيَاتِالْخَوَاتِمَمِنْسُورَةِآلِعِمْرَانَ
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ с.а.в.нинг хотинлари холам Маймунанинг уйларида ётиб қолдим. Мен ёстиқнинг ён томонига, Расулуллоҳ ва хотинлари узун томонига бош қўйиб ётдилар. Расулуллоҳ с.а.в. ярим кечгача ёки унга яқинроқ вақтгача ухладилар. Кейин уйғониб ўтирдилар, уйқуни қочириш учун юзларини ишқаладилар. Кейин “Оли Имрон” сурасининг охирги 10 оятини ўқидилар”
2. Уйғонганда шукрона қилиш
عَنِالْبَرَاءِأَنَّالنَّبِىَّ -صلىاللهعليهوسلم- كَانَإِذَااسْتَيْقَظَقَالَ«الْحَمْدُلِلَّهِالَّذِىأَحْيَانَابَعْدَمَاأَمَاتَنَاوَإِلَيْهِالنُّشُورُ».
“Расулуллоҳ с.а.в. уйғонганларида ушбу дуони ўқирдилар: «Бизларга руҳимизни олганидан кейин қайта ҳаёт бахш этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Қайта тирилиб бориш у томонгадир»
3. Мисвок тутиш ёки оғизни ювиш
عَنْحُذَيْفَةَقَالَكَانَرَسُولُاللَّهِ -صلىاللهعليهوسلم- إِذَاقَامَلِيَتَهَجَّدَيَشُوصُفَاهُبِالسِّوَاكِ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар».
4. Бурун қоқиш.
У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин, зеро шайтон унинг димоғи тунаган бўлади».
5. Қўлларни уч марта ювиш.
У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, идишга солмасдан, кафт қўлларини уч марта ювсин».
Ҳожатхонага кириб чиқишдаги суннатлар:
1. ҳожатхонага киришдан олдин:
عَنْأَنَسٍقَالَكَانَرَسُولُاللَّهِ -صلىاللهعليهوسلم- إِذَادَخَلَالْخَلاَءَنَزَعَخَاتَمَهُ
“Расулуллоҳ с.а.в. қачонки халога кирсалар, узукларини ечиб қўярдилар”
Ҳозирги кунда телефонида Қуръон бор одамлар шуни бир ўйлаб кўришсин.
2. Киришдан олдин ушбу дуони ўқиш:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ
«Эй Аллоҳим, мен Сендан эр ва аёл нопок жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».
3. “Бисмиллаҳ” демоқлик
عَنْعَلِىِّبْنِأَبِىطَالِبٍرضىاللهعنهأَنَّرَسُولَاللَّهِ -صلىاللهعليهوسلم- قَالَ«سَتْرُمَابَيْنَأَعْيُنِالْجِنِّوَعَوْرَاتِبَنِىآدَمَإِذَادَخَلَأَحَدُهُمُالْخَلاَءَأَنْيَقُولَبِسْمِاللَّهِ».
“Жинларнинг кўзлари билан одам боласининг аврати орасидаги тўсиқ, қачон бирларингиз халога кирса, “Бисмиллаҳ” демоғидир”
4.Чап оёқ билан кириш.
5.Қиблага чап ённи қилиб ўтириш.
6.Чапёнга босиб ўтириш.
7.Покланиш воситасини тоқ ишлатиш.
8. Истибро ва истинжода чап қўлни ишлатиш.
9.Ўнгоёқ билан чиқиш.
10.Чиққач, غفرانك. «Аллоҳим, мағфиратингни сўрайман», дейиш. ЁКИ
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أذْهَبَ عَنِّي الأذَى وَعافانِي
«Мендан азиятни кетказган, менга офият берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
Инсон ҳожатхонага бир кунда бир неча марта кириб чиқади. Агар ҳар сафар кириб чиқққанида мазкур суннатларни адо қилса, бир куннинг ўзида бир неча суннатни ўз ҳаётига татбиқ этган бўлади.
Таҳоратнинг суннатлари
1. Таҳоратни ният қилиш.
2. Басмала.
3. Таҳоратнинг аввалида қўлларнинг кафт қисмини уч марта ювиш.
4. Мазмаза оғизни уч марта чайиш.
5. Оғизни мисвок билан тозалаш:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« لَوْلاَ أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِى لَفَرَضْتُ عَلَيْهِمُ السِّوَاكَ مَعَ الْوُضُوءِ وَلأَخَّرْتُ صَلاَةَ الْعِشَاءِ إِلَى نِصْفِ اللَّيْلِ ».
“Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга ва хуфтон намозини кечанинг ярмида ўқишликка амр этар эдим”.
Мисвок топилмаса, ўрнига бармоқларни ишлатиш ҳам суннат. Замонавий тиббиёт ҳам мисвокнинг тиш ва милк учун фойдали бўлган кўплаб моддаларга эга эканлигини кашф қилган. Жумладан, унинг таркибида бактерияларга қарши моддалар, умумий тозаловчи (дезинфекция қилувчи) моддалар, тишни оқартирувчи модалар, оғизни хушбўйлантирувчи моддалар мавжуд экан.
6. Истиншоқ – бурунни уч марта чайиш.
«(Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам) икки қўлларини уч марта ювдилар, оғизларини чайдилар, бурунларига сув олиб қоқдилар, сўн гюзларини уч марта ювдилар».
7. Рўза бўлмаган ҳолида мазмаза ва истиншоқни етук адо қилиш.
«Рўзадор бўлмасанг, мазмаза ва истиншоқда муболаға қилгин».
Мазмазада муболаға қилиш, деганда сувни оғизнинг барча жойларига тўлиқ етказиш тушунилади.
Истиншоқда муболаға қилиш эса буруннинг ичига сувни яхшилаб тортишни англатади.
8. Соқоли қалин бўлса, остидан, орқасидан ҳилол қилиш, яъни бармоқларни соқолга оралатиш.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратларида соқолларини ҳилол қилар эдилар».
9. Бошнинг ҳаммасига масҳ тортиш.
10. Масҳ тортишда бошнинг олд томонидан, пешона тарафдан бошлаш.
11. Бўйинга масҳ тортиш. (Бўғизга (томоққа) масҳтортиш бидъатдир.)
12. Қулоқларнинг ички ва ташқи тарафларига масҳ тортиш.
Масҳнингсифати:
Жимжилоқдан бошлаб учта бармоқ билан пешонадан бўйин тарафга тортилади. Сўнг кафтнинг ички томони билан бошнинг икки ёнига орқадан олди тарафга, кўрсатгич ва бош бармоқлар билан қулоқларнинг ички ва ташқи тарафларига, кафтнингорқа тарафи билан бўйинга масҳ тортилади.
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига олди орқага қилибмасҳтортдилар».
13. Қўл ва оёқ бармоқларини ҳилол қилиш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Таҳоратни маромига етказ, бармоқларни ҳилол қил».
14. Таҳоратамаллариниўнгтарафданбошлаш.
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пойабзал кийишда, таҳоратларида,... ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар».
15. Бир марта ювиш фарз бўлган аъзолар - юз, оёқ ва қўлларни уч мартадан ювиш.
16. Аъзоларни кетма-кет ювиш.
17. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни суннатдаги тартибда ювиш.
18. Аъзоларни сув билан ёки кейин қўл билан ишқалаш.
19. Қўл-оёқларнинг фарз қилинган миқдордан кўпроқ жойини қўшиб ювиш.
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу таҳорат қилганларида қўлларини юқори билакларигача, оёқларини болдирларигача ювдилар ва: «Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг манна шундай таҳорат қилганларини кўрганман», дедилар».
20. Таҳоратни маромига етказиб қилиш.
Бу ҳар бир аъзонинг ювиш ва масҳдаги ҳаққини мукаммал адо этиш, амалларни тўла бажариш билан бўлади.
Кунида неча маротаба таҳорат қилсак, шунча суннатларни такрорлаган бўламиз. Мана шу ергача 35 суннатни зикр қилиб ўтдик.
Овқатланиш одоблари
1. Қўлни ювиш:
2. Овқатдан кейин ҳам қўлни ювиш
عَنْسَلْمَانَفَقَالَرَسُولُاللَّهِ -صلىاللهعليهوسلم- «بَرَكَةُالطَّعَامِالْوُضُوءُقَبْلَهُوَالْوُضُوءُبَعْدَهُ».
“Таомнинг барокати, ундан олдин ва ундан кейин қўл ювишдир”
عن ابن عباس ، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : « الوضوء قبل الطعام وبعده مما ينفي الفقر ، وهو من سنن المرسلين »
“Овқатдан олдин ва кейин қўлни ювишлик камбағалликни кеткизади ва бу амал пайғамбарлар суннатдандир”
Бу ҳадисларда 2 та суннат зикр қилинмоқда.
3. Бисмиллаҳ дейиш
4. Ўнг қўл билан ейиш
5. Ўз олдидан ейишлик:
عَنْ عُمَرَ بن أَبِي سَلَمَةَ، قَالَ: أَقْعَدَنِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَعَهُ عَلَى طَعَامٍ، فَقَالَ لِي:"سَمِّ اللَّهَ، وَكُلْ بِيَمِينِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ".
“Овқатнинг аввалида “Бисмиллаҳ” дегин, ўнг қўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин”
عَنْعَائِشَةَقَالَتْقَالَرَسُولُاللَّهِ -صلىاللهعليهوسلم- «إِذَاأَكَلَأَحَدُكُمْطَعَامًافَلْيَقُلْبِسْمِاللَّهِفَإِنْنَسِىَفِىأَوَّلِهِفَلْيَقُلْبِسْمِاللَّهِفِىأَوَّلِهِوَآخِرِهِ».
“Бирор киши овқат еяётганда бошида, “Бисмиллаҳ” дейиш эсидан чиқса, “Бисмиллаҳи аввалуҳу ва охираҳу” деб айтсин”
6. Товоғини тозалаб қўйиш
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « مَنْ أَكَلَ فِى قَصْعَةٍ ثُمَّ لَحِسَهَا اسْتَغْفَرَتْ لَهُ الْقَصْعَةُ ».
“Ким бир идишда овқат еса, сўнгра уни яласа, ўша идиш унга истиғфор айтади”
7. Ўтириб ейиш:
قَالَ سَمِعْتُ أَبَا جُحَيْفَةَ يَقُولُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« لاَ آكُلُ مُتَّكِئًا ».
“Мен ёнбошлаган ҳолимда таом емайман”
8. Таомни айбламаслик
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ : مَا عَابَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- طَعَامًا قَطُّ إِنِ اشْتَهَاهُ أَكَلَهُ وَإِنْ كَرِهَهُ تَرَكَهُ.
“Расулуллоҳ с.а.в. ҳеч қачон таомни айбламас эдилар. Агар иштаҳалари бўлса, ундан ер эдилар. Агар кўнгиллари тусамаса, уни емас эдилар”
9. Ёғли қўлини ялашлик
10. Оила билан дастурхон бошида ўтиришликдан олдин салом бериш.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас».
11. Аввал мақоми улуғ киши таомдан бошлашлиги
عن جابر بن عبد الله ، رضي الله عنهما قال : « كنا إذا أكلنا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم طعاما لا نبدأ حتى يكون رسول الله صلى الله عليه وسلم هو يبدأ »
“Пайғамбаримиз с.а.в. билан бирга овқатлансак, то у зоти бобаракот бошламагунларича, биз таомга қўл чўзмасдик”
12. Тушиб кетган луқмани олиб, еб қўйиш.
عن أنس بن مالك قال : سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: " مَنْ أَكَلَ مَا يَسْقُطُ مِنَ الْخِوَانِ أَوِ الْقَصْعَةِ أَمِنَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْبَرَصِ وَالْجُذَامِ ، وَصُرِفَ عَنْ وَلَدِهِ الْحُمْقُ " .
“Кимики дастурхондан ёки идишдан тушган луқмани олиб еса, Аллоҳ таоло уни камбағалликдан асрайди, пес ва мохов бўлиб қолишдан асрайди ва авлод-зурриётидан ахмоқ одам чиқмайди”
13. Имкон бўлса, учта бармоқда ейиш.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқ билан ер эдилар».
14. Аллоҳга ҳамд айтиш.
«Албатта, Аллоҳтаоло банда таом еб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади».
15. Тўйиб емаслик
Киши уйидан чиқаётганида:
عَنْأَنَسِبْنِمَالِكٍأَنَّالنَّبِىَّ -صلىاللهعليهوسلم- قَالَ«إِذَاخَرَجَالرَّجُلُمِنْبَيْتِهِفَقَالَبِسْمِاللَّهِتَوَكَّلْتُعَلَىاللَّهِلاَحَوْلَوَلاَقُوَّةَإِلاَّبِاللَّهِ». قَالَ«يُقَالُحِينَئِذٍهُدِيتَوَكُفِيتَوَوُقِيتَفَتَتَنَحَّىلَهُالشَّيَاطِينُفَيَقُولُلَهُشَيْطَانٌآخَرُكَيْفَلَكَبِرَجُلٍقَدْهُدِىَوَكُفِىَوَوُقِىَ».
«Киши уйидан чиққан пайтида: بِسمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلا حَولَ وَلا قُوَّةَ إلاَّ باللهِ, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ ила бўлур», деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг, ҳимоя қилиндинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа биршайтон унга (биринчи шайтонга): «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган, ҳимоя қилинган киши билан қандай бўласан», дейди».
عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « عَشْرٌ مِنَ الْفِطْرَةِ قَصُّ الشَّارِبِ وَإِعْفَاءُ اللِّحْيَةِ وَالسِّوَاكُ وَالاِسْتِنْشَاقُ بِالْمَاءِ وَقَصُّ الأَظْفَارِ وَغَسْلُ الْبَرَاجِمِ وَنَتْفُ الإِبِطِ وَحَلْقُ الْعَانَةِ وَانْتِقَاصُ الْمَاء و المضمضة ».
“Ўнта нарса фитратдан, яъни Пайғамбарлар қадимдан амал қилиб келаётган, худди яратилишларига қўшиб қўйилганга ўхшаб кетган одатлардан: 1.мўйлабни қисқартириш,
2.соқол ўстириш,
3.мисвок қилиш,
4.бурунга сув олиб тозалаш,
5.тирноқларни олиш,
6.бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш (бармоқлар ораси, қулоқ ичи)
7.қўлтиқ тукини олиш,
8.қовуқ тукини қириш,
9.истинжо қилиш ва
10.бурун ва оғизни чайиш”.
عَنْ أَبِى أَيُّوبَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « أَرْبَعٌ مِنْ سُنَنِ الْمُرْسَلِينَ الْحَيَاءُ وَالتَّعَطُّرُ وَالسِّوَاكُ وَالنِّكَاحُ ».
“Тўрт нарса Расуллар суннатидан: ҳаё, хушбўйланиш, мисвок ва уйланиш”.
وَقَالَ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ لِكُلِّ عَمَلٍ شِرَةً وَلِكُلِّ شِرَةٍ فَتْرَةً فَمَنْ كَانَتْ شِرَتُهُ إِلَى سُنَّتِى فَقَدْ أَفْلَحَ وَمَنْ كَانَتْ فَتْرَتُهُ إِلَى غَيْرِ ذَلِكَ فَقَدْ هَلَكَ ».
“Албатта, ҳар бир ишнинг иштиёқманди бор ва ҳар бир қизиқувчаннинг бепарволиги бор. Энди кимнинг қизиқувчанлиги менинг суннатимга бўлса, ҳақиқатдан нажот топади. Кимнинг бепарволиги суннатимга нисбатан бўлса, унда ҳалок бўлибди”.
عَنْ أَنَسٍ أَنَّ رَجُلاً مِنْ أَهْلِ الْبَادِيَةِ أَتَى النَّبِىَّ - صلى الله عليه وسلم - فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَتَى السَّاعَةُ قَائِمَةٌ قَالَ وَيْلَكَ وَمَا أَعْدَدْتَ لَهَا قَالَ مَا أَعْدَدْتُ لَهَا إِلاَّ أَنِّى أُحِبُّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ . قَالَ « إِنَّكَ مَعَ مَنْ أَحْبَبْتَ
Бир аъробий Пайғамбаримиз с.а.в.дан сўради:
- Ё Расулуллоҳ, қиёмат қачон бўлади?
Бунга жавобан Пайғамбаримиз с.а.в.:
- Қиёматга бирор тайёргарлигинг борми, сўраяпсан? – дедилар.
- Эй Аллоҳнинг Расули, тўғриси ҳеч қандай тайёргарлигим йўқ. Мақтанадиган бирор амалим ҳам йўқ. Бироқ Аллоҳ ва Унинг Расулини қаттиқ севаман – деди аъробий.
Кутилмаганда, Расули Акрам с.а.в. шундай деб марҳамат қилдилар: “Сен охиратда севганинг билан бирга бўласан”.
Бунга гувоҳ бўлган саҳобалар: “ Ҳаётимизда эшитган энг гўзал гап ана шу, энг кўп қувонган пайтимиз ўша пайт бўлди”, дейишди.
Қиёмат кунида Пайғамбаримиз с.а.в. билан бирга бўлмоқчи бўлсангиз, ўқилган барча кунлик суннатларга беэътибор бўлмайсиз деган умиддамиз.
“Жўйбори Калон” ўрта махсус ислом билим юрти
маънавият ва маърифат ишлари бўйича
мудир ўринбосари Рохат Мамадшоева
«орқага