Мўминнинг меърожи
27 октябр 2018 й.
1818 марта ўқилди.

 

 Мўминнинг меърожи


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) таълим берганларидек, намоз мўминга энг яқин ҳамроҳ ва яхши паноҳдир. У мусулмоннинг меърожи, унинг нажот арқонидир. Намоз инсонни ҳалолликка чорлайди, тўғриликка йўллайди, яхшилар сафига тортади. Намоз инсонни тавозеъли қилади, яхши ахлоққа, раҳм-шафқатли бўлишга, хушмуомалага бошлайди, шахсиятпарастлик, манфаатпарастлик, ҳавои нафс иллатларидан қутқаради. Куръони карим ва ҳадиси шарифларда намозга берилган таърифлар, улуғларимизнинг намоз хусусидаги фикр- мулоҳазаларини  Эътиборингизга ҳавола этяпмиз. Уларни диққат билан ўқиб чиқинг, таффакур қилинг, ибратланинг.    
        “Бас, сизлар намозни тўкис адо этингиз, закотни (хақдорларга) ато этингиз ва Аллоҳга боғланингиз! Усизларнинг хожангиздир. Бас, У зот нақадар яхши Хожа ва нақадар яхши Мададкордир” (Ҳаж, 78). 
      “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) сиз ўзингизга ваҳий қилинган Китоб - Қуръондан  бўлган  (оятлар) ни тиловат қилинг ва намозни тўкис адо этинг! Албатта , намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур. Аниқки, Аллоҳни зикир қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур” (Анкабут, 45). 
  Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Банданинг қиёмат куни биринчи ҳисоб қилинадиган амалларидан бири намоздир. Агар у дуруст бўлса, нажот топиб, ютуққа эришади. Агар фасод бўлса, ҳасрат-надоматда бўлади. Агар фарз амалларида ноқислик бўлса, Аллоҳ таоло, бу бандамнинг нафл амалларига қаранглар-чи, дейди. Агар фарз амалларида ноқислик бўлса, (нафл амаллари) ила тўлдиради. Қолган амалларида ҳам шундай бўлади” дедилар   (Имом Термизий ривояти) 
        Оллоҳни зикр қилган банда  руҳий хотиржамликка эришади, кўнгли Оллоҳ марҳамати ила озиқланади. Барчаларимизга Оллоҳнинг марҳамати ёғилсин.     

Бухоро шаҳар Халифа Худойдод масжиди
Одилжон Саъдуллаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram