Масжид – Аллоҳнинг уйидир
11 август 2020 й.
1319 марта ўқилди.

 
Масжид – Аллоҳнинг уйидир
 
“Ва албатта масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллоҳдан бошқага дуо қилманглар. (Жин сураси 18-оят)
Масжидлар Аллоҳга ибодат қилиш учун бино қилинган жойлардир, шунинг учун ҳам улар «Байтуллоҳ» –Аллоҳнинг уйи деб аталади. Бошқа дин вакиллари ўз ибодатхоналарида Аллоҳга ширк келтиришар, ягона Аллоҳдан ўзгага ҳам ибодат, дуо қилишарди. Аллоҳ таоло бу оятда Ўз Пайғамбари ва мўмин-мусулмонларни тавҳидга-фақат Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишга чақиради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадисларида бот-бот такрорлаб масжидранинг қандай даражада фазилатли эканлигини такрорлаганлар. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга энг маҳбуб маконлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига учраган маконлар бозорлардир”, дедилар. Муслим ривояти
Масжидларда Аллоҳга ибодат қилинади, ваъз насиҳатлар қилинади, илм ўрганилади. Мусулмонларнинг икки дунё фойдасига оид ишлар бўлади. Шунинг мўмин доимо масжидга талпинади, қалби масжид билан вобаста бўлади. Ҳар намозни жамоат билан бирга ўқишга ҳаракат қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тасвирлаб берган жаннат боғларида ибодат қилаётганидан қалбига сакинат тушиб бундай роҳатни бошқа жойдан топиб билмайди.
 Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайил қилинг”, дедилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат боғлари нимадир?” дедим. У зот: “Масжидлар”, дедилар. “Сайил нимадир, Эй Аллоҳнинг Расули?” дедим. “Субҳаноллоҳи вал ҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” дедилар. Термизий ривояти
Масжидларда 5 маҳал намозларни ўқир эканмиз қанчалик шукроналар, ҳамду санолар айтар эканмиз шунчалик кам. Масжидга жамоат намозларига қатнаш, Жумъа-Ҳайит намозларини ўқиш қанчалик неъмат эканини бугунги кунда билиб турибмиз. Масжидларни соғиндик, Жамоатни соғиндик, 1-сафда ўтирадиган муйсафид дуогўй оталаримизни соғиндик. 
Бизларни уйингда ибодат қиладиган, уйларингни обод қиладиганлардан, Ўзи оятида таъкидлагинидек ҳидоят топгувчиларидан қилишини сўраб қоламиз:
“Албатта Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, Закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар” . Тавба сураси, 18-оят
Барчамизни Ўзининг уйида қилаётган хизматларимизни қабул қилсин. Имом хатибларимиз ва уларга ёрдамчи бўлиб турган, моддий, маънавий, ўз маслахатлари билан ёрдамамчи бўлаётганларни, даргоҳи олийида мақбул-у хайрли айласин. Тез орада масжидларда жамоат бўлиб ибодатда туришликни, барча биродар азизларимиз билан Жумъа кунларида жамоатда туриб, ёруғ юз ила учрашиб, табассум улашишликни насиб-у рўзи айласин! Аллоҳ барчамизни авф-у мағфират айлаб дард чеккан азизларимизга шифою комиллар ато айласин!

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” жомеъ масжид

имом-хатиби Камолов Равшан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram