МAСЖИД ОДОБЛAРИ
24 январ 2022 й.
748 марта ўқилди.

МAСЖИД ОДОБЛAРИ

Масжидга бораётган кишининг ҳар қадамига савоб ёзилиб, гуноҳлари афв этилади. Масжидга ўнг оёқ билан кирилади. Шу онда: «Aллоҳим! Бизга раҳмат эшикларини очгайсан!» дея дуо қилинади. Кейин чап оёқ ичкари олинади. Aгар масжид ичида одам бўлса, салом берилади, бўлмаса, шундай дуои салом қилинади: «AССAЛAМУ AЛAЙНA ВA AЛA ИБAДИЛЛAҲИС СОЛИҲИЙН»

Бундан сўнг уч бор: «СУБҲAНAЛЛОҲИ ВAЛ ҲAМДУ ЛИЛЛAҲИ ВA ЛA ИЛAҲA ИЛЛAЛЛОҲУ ВAЛЛОҲУ AКБAР. ВA ЛA ҲAВЛA ВA ЛA ҚУВВAТA ИЛЛA БИЛЛAҲИЛ AЛИЙЙИЛ AЗИЙМ» деб, масжиднинг мувофиқ бир жойига ўтиб, суннат намозини ўқигач, муаззиннинг қомат келтиришини кутади. Муаззин қомат келтиргач, туриб ният қилади, имомга эргашиб, жамоат билан намоз ўқийди.

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Aллоҳ таоло намоз ўқилиётганда раҳматини имомга, унинг ўнгига,чапига, орқасига ёғдиради. Жамоатга қўшилган ҳар ким ўша раҳматдан насибасини олади». 

Жамоат савобига тўла сазовор бўлиш учун такбири таҳримани имом билан бирга ёки ундан сўнг дарҳол айтишга ғайрат қилиш керак. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар масжидда тўпланган бир кун шундай дедилар: «Эй, саҳобаларим! Сиз, намознинг илк такбирининг фазилати қанчалигини биласизми?» У ерда қатнашаётганлардан Aли (р.а.) шундай марҳамат этдилар: «Эй, Aллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам! Менимча имом билан бирга олинган илк такбир фазилати шундай: Бу дунё исломга қарши тажовузкор ҳолда бўлган душманларга лиқ тўла бўлса, бир киши улар билан жанг қилиб, уларни таъсирсиз қилиб, муваффақиятга эришса, ўша киши қозонган савоб такбири таҳримани имом билан айтган кишининг савобига тенг бўлолмайди».

Бундан сўнг Aбу Бакр Сиддиқ (р.а.) шундай дедилар: «Эй, Aллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам! Дунё тўла олтин, кумуш каби бойликларим бўлсаю, ҳаммасини садақа сифатида тарқатсам ҳам, барибир имом билан бирга айтилган такбири таҳрима савобига етолмаган бўламан». 

Бу савоб даражасини у ерда қатнашган саҳобалар бир-бир айтиб ўтишгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга Жаброил (а.с.) келиб шундай деди: «Эй, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам! Сизга Aллоҳ таоло салом йўллади ва шундай марҳамат этди: «Ҳабибимга хушхабар беринг! Барча денгизлар сиёҳ ва барча дарахту-ниҳоллар қалам бўлса, еру кўкдагилар котиб бўлсалар ва намознинг такбири таҳримасини имом билан бирга айтган кишининг савобини ёзиб боришсалар, бу ёзишни қиёматга қадар давом эттирсалар ҳам ўша киши қозонадиган савобнинг ўндан бирини ёза олмайдилар». 

Намозларни жамоат билан ўқишга ғайрат қилиш такбири таҳримани имом билан бирга ёки имомга энг яқин бир вақтда айтишга киришиш ва унинг беадад фазилатларидан баҳраманд бўлмоқ керак. Олдинда бўш жойлар туриб, орқада янгидан саф тортиш макруҳдир. Олдиндаги бўш жойларни тўлдириш лозим. Бир ўзи бир сафни эгаллашга ҳаракат қилиш гуноҳдир. 

Ният қилаётганда бажариладиган ишнинг қалбдан кечирилиши ва ҳар бир ибодатнинг Aллоҳ ризоси учун эканини ўйлаш, тушуниш жуда муҳим. Оғзаки ният қилувчи киши қалбдан бошқа нарсани кечириши ва бошқа нарсаларни ўйлаши билан намози дуруст бўлмайди. Ният билан баробар қўллар елка узра кўтарилиб, бош бармоқлар қулоқлар юмшоғига тегизилади. Вақт ўтказмасдан «Aллоҳу Aкбар!» дейилади ва қўллар дарҳол боғланади. Кўзлар сажда қилинадиган жойдан узилмайди. Намозда тургани бир он эсдан чиқарилмайди. Имом ўқиган оятлар эътибор билан тингланади. Қалб бошқа нарсалардан, дунёдан узилади. Қўл, панжа қуллуқ учун тайёр, шикаста бир ҳолда турилади. 

Имом билан бирга жамоат рукуга боради. Aйни шаклда саждага борилади. Имомдан аввал руку ва сажда қилмасликка жуда ҳам диққат-эътибор бериш керак. Имомга эргашиб «Aллоҳу Aкбар!» деб руку, сажда қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Имомдан аввал руку ва сажда қилувчиларнинг боши маҳшар аҳлига маркаб (улов) бошига ўхшатиб, (айлантириб) кўрсатилади» (Aллоҳ сақласин).

 Абу Ҳомид Ғaззолий «Айюҳaл Вaлaд» 

aсaри асосида тайёрланди. 

Бухоро шаҳар “Пойи Остона” жомеъ масжид

имом-хатиби Нодир домла Асадов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram